15.8 C
Узбекистан
Вторник, 14 октября, 2025

Тўсиқларсиз таълим: Халқаро инклюзив ҳаб Ўзбекистондаги илк инклюзив касб-ҳунар таълим дастурларини ишга туширди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,850участниковПодписаться
- Advertisement -


Тошкентда Ўзбекистоннинг бутун инклюзив таълим тизими учун бурилиш ясаши мумкин бўлган лойиҳа бошланди. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги қошидаги Халқаро инклюзив ҳаб узоқ муддатли касб-ҳунар таълим дастурларини ишга туширди — бу Ўзбекистонда йўлга қўйилган бундай форматдаги илк ташаббус бўлиб, барча учун очиқлик ва индивидуал ёндашув тамойиллари асосида қурилган.

Ҳабдаги барча дастурлар жисмоний, ҳиссий ёки когнитив хусусиятларидан қатъи назар, ҳар бир талабанинг ўзига хослиги ва эҳтиёжларини ҳисобга оладиган универсал ўқитиш методи асосида қурилган. Машғулотларни инклюзив таълим соҳасида махсус тайёргарликдан ўтган педагоглар олиб боради. Талабаларга таълим жараёнини индивидуал эҳтиёжларга мослаштиришда кўмаклашувчи психологлар ҳамроҳлик қилади, дастурлар эса ўқув жараёни ҳамда таълим олиш учун тенг шароит яратиш мақсадида бепул амалга оширилади.

Aйни пайтда учта таълим йўналиши йўлга қўйилган: Баcкенд-дастурлаш (Пйтҳон & Джанго), Фашион-дизайн (Либослар дизайнери) ва дастгоҳли рангтасвир рассоми. Ҳар бир дастур 9 ойлик интенсив машғулотларни ўз ичига олиб, талабаларга нафақат назарияни ўрганиш, балки олинган билимларни ҳар куни амалиётда қўллаш, касбни босқичма-босқич егаллаш имконини беради.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда ихтисослаштирилган мактабларнинг аксарият битирувчилари учун касб-ҳунар таълимига йўл ҳанузгача ёпиқлигича қолмоқда. Ногиронлиги бўлган ёшлар ўқишга кириш босқичидаёқ қийинчиликларга тез-тез дуч келадилар: аксарият олий ўқув юртларида инглиз тилини билиш талаб етилади, бироқ ихтисослаштирилган мактабларда уни ўқитишнинг мослаштирилган методикалари мавжуд емас, олий ўқув юртларининг инфратузилмаси еса ҳар доим ҳам қулайлик тамойилларига мос келавермайди.

Халқаро инклюзив ҳабда касб-ҳунар таълим дастурларининг ишга туширилиши бу йўналишнинг барча учун, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахслар учун ҳам очиқ бўлган тизимини яратиш сари қўйилган қадам сифатида вазиятни ўзгартиришнинг реал воситасига айланди. Лойиҳа таълим, психологик қўллаб-қувватлаш, касбга йўналтириш ва ишга жойлашиш кўникмаларини ривожлантириш каби йўналишларни ўзида бирлаштиради. Тўққиз ойдан сўнг битирувчилар нафақат давлат намунасидаги дипломни қўлга киритишлари, балки ўз ҳаётларининг янги саҳифасини — ўзларига ҳақиқатан ҳам яқин бўлган касбда фаолиятларини бошлашлари мумкин.

«Инклюзив таълим дастурларини яратиш барча фуқаролар учун еркин ривожланиш, иқтисодий мустақиллик ва тенг имкониятларни таъминлайдиган кенг қамровли қўллаб-қувватлаш тизимининг муҳим елементидир,» — дейди Халқаро инклюзив ҳаб вакиллари.
Инклюзив касб-ҳунар таълим дастурларининг жорий этилиши Ўзбекистонда ҳар бир инсон касб егаллаш, ўзини намоён етиш ва муносиб келажакка ега бўлиш имкониятига ега бўлган янги таълим моделини шакллантиришдаги муҳим қадамдир. Ушбу ташаббус ногиронлиги бўлган ва ногиронлиги бўлмаган ёшларнинг рақобатбардошлигини оширишга, эркин касб танлашга, мамлакат ижтимоий ва иқтисодий ҳаётининг фаол иштирокчисига айланишига ёрдам беради.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда 2 та Matiz тўқнашуви ортидан уч киши жароҳатланди

Тошкент шаҳрида 2 та Matiz тўқнашуви оқибатида уч киши жароҳатланди. Бу ҳақда ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди. Қайд...

Больше похожих статей

×