20.2 C
Узбекистан
Вторник, 23 сентября, 2025

ICTWeek Uzbekistan: Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорликнинг янги имкониятлари

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,790участниковПодписаться
- Advertisement -


Қозоғистон Тошкентдаги ICT Week ҳафталигида ўзининг ИТ ечимларини тақдим этди

Тошкентда ICT Week Узбекистан 2025 ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги ўз ишини бошлади. Ушбу ҳар йили ўтказиладиган тадбир анъанавий тарзда етакчи глобал ва минтақавий lТ компанияларни бирлаштириб, рақамли трансформация жараёнидаги энг муҳим трендларни муҳокама қилиш ва тажриба алмашиш учун ўзига хос платформага айланади.

ICT Week доирасида Қатар, Хитой, Япония, Корея, Қозоғистон, Латвия ва бошқа мамлакатлардан келган вакиллар ўзларининг лойиҳа ва стартапларини тақдим этди. Форум Ўзбекистон Республикасининг Рақамли технологиялар вазирлиг ҳамда lТ таълим уюшмаси кўмагида ўтказилди.
ICT Week ҳафталигининг асосий мақсади ҳамкорликнинг янги форматларини, янги лойиҳаларни ва технологик ечимларни излаш учун мутахассислар, компаниялар ва давлат муассасаларини бирлаштириш орқали lТ экосистемасининг ривожланишига ҳисса қўшиш ҳисобланади.
Форумда Huawei, ZTE va Yandex каби йирик компаниялар ҳамда ички бозордаги етакчи ҳисобланган UZUM, Mobiuz, Uzinfocom, Алоқабанк ва бошқа компаниялар иштирок этди. Шунингдек, форумда Қозоғистонлик Astana Hub ва технология ва хавфсизлик борасида шаҳарлар учун рақамли ечимларни таклиф қилиб фаолият юритаётган Sergek Group компаниялари вакиллари иштирок этди.

“Биз Ўзбекистонни руҳи ва қадриятлари бўйича ўзимизга яқин бўлган, технологик ташаббуслар давлатнинг кучли қўлловига эга бўлган ва жамияти томонидан олқишланадиган мамлакат сифатида кўрамиз. Бизнинг ечимларимиз Қозоғистонда кўп йиллардан буён муваффақиятли тадбиқ қилинмоқда ва биз уларни Филиппин, Индонезия, Озарбайжон, Мўғулистон каби мамлакатларда амалга ошириш тажрибасига эгамиз. Бугун биз Ўзбекистон бозори учун ўзига хос ҳамкорлик тажрибасига эга бўлиш мақсадида минтақада ҳамкорликнинг янги имкониятларини ўрганмоқдамиз,” деди Sergek Group компаниясининг глобал бозорлар бўйича директори, Алёна Ткаченко.

Қозоғистонлик мутахассислар шаҳар ма’лумотларини ва рақамли хизматларини бошқаришга мўлжалланган Sergek AI Smart City Platform ҳамда бизнесга мўлжалланган ва сунъий интеллектга асосланган видео таҳлил хизматини кўрсатадиган Сергек ВМС платформалари каби ечимларини тақдим этди.

Шаҳар атроф-муҳитини бошқаришга мўлжалланган Sergek AI Smart City платформаси мониторинг ва таҳлил қилиш учун хизматлар ва маълумотларни бирлаштирадиган ақлли шаҳар тизими бўлиб, жамоат ва йўл ҳаракати хавфсизлиги, транспортни режалаштириш, атроф-муҳит мониторинги ва прогнозлаш каби модуллардан иборат.

Сунъий интеллект ва компютер ёрдамида кўриш технологиясидан фойдаланадиган ушбу платформа ходисаларни нафақат шаҳар муҳитидаги воқеаларни қайд этади ва таҳлил қилади, балки юзага келиши мумкин бўлган ҳодисаларнинг олдини олишга ёрдам беради. Бу эса уни рақамли трансформацияга интилаётган шаҳар маъмуриятлари учун самарали воситага айлантиради.

Sergek VMS — бизнес хавфсизлиги ва самарадорлиги учун сунъий интеллектга асосланган видео таҳлил платформаси ҳисобланади. Қозоғистонда Sergek VMS мактаблар, болалар боғчалари, касалхоналар, банклар ва саноат объектларида хавфсизликни таъминлаш учун қўлланиб келинмоқда. Sergek VMS мавжуд тизимлар билан осон ва тез интеграциялашиш имкониятига эга.

Эслатиб ўтамиз, ICT Week Uzbekistan ҳафталиги нафақат технологияларни тақдим этиш имкониятини беради, балки рақамли минтақа келажаги ҳақидаги муҳим мулоқот учун платформа ҳисобланади. Айнан шу ерда ҳамкорлик, сармоя ва қўшма ташаббуслар учун янги ғоялар туғилиб, Марказий Осиёнинг глобал технология харитасидаги ўрни мустаҳкамланади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бойсун тоғларидан 9 минг йиллик археологик қазилмалар топилди

Сурхондарё вилоятида жойлашган Бойсун тоғлари яна бир муҳим археологик кашфиёт билан илм-фан дунёси диққат марказига айланди. Тўда ғорида ўтказилган...

Больше похожих статей

×