Жавоҳир Синдаров Швециядаги нуфузли турнир чемпионига айланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,630участниковПодписаться
- Advertisement -

Швециянинг Мальмё шаҳрида ўтказилган йирик халқаро шахмат турнири ўз якунига етди. Айлана тизимида бўлиб ўтган мазкур мусобақада Ўзбекистон шарафини гроссмейстер Жавоҳир Синдаров муваффақиятли ҳимоя қилди.

Мамлакатимизнинг иккинчи рақамли шахматчиси етти нафар кучли рақиблари билан совринли ўринлар учун кураш олиб борди.

Кеча бўлиб ўтган 7-тур баҳсида Синдаров қора доналарда украиналик шахмат афсонаси Василий Иванчукка қарши баҳс олиб борди ва ўйинни дуранг билан якунлади.

Ушбу натижа билан Жавоҳирнинг очколар сони 4,5 тага етди. Паралел тарзда, иккинчи ўринда бораётган туркиялик Ягиз Эрдогмус ҳам ўз рақиби, нидерландиялик Эрвин ЛЪАми билан дуранг ўйнади. Натижада, турнирда Жавоҳир Синдаровни очколар бўйича қувиб етишга ҳеч бир рақибда имкон қолмади.

Шундай қилиб, Жавоҳир Синдаров Малмёда ўтаётган нуфузли халқаро турнирда чемпионликни қўлга киритди. Бу натижа ёш гроссмейстеримиз учун навбатдаги муҳим ютуқ бўлиб, Ўзбекистон шахмат мактабининг юксак салоҳиятини яна бир бор исботлади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Гулистон шаҳрида Наврўз байрамига бағишланган байрам концерти ўтказилди

Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Элчихонаси ҳузуридаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Маркази ва Сирдарё вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида Гулистон шаҳрида...

Больше похожих статей