Ўзбекистонда Европа инвестиция банкининг минтақавий офиси очилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,670участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент шаҳрида Европа инвестиция банкининг минтақавий офиси очилади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, уни таъсис этиш тўғрисида битим президент 3 апрель куни Самарқандда Шавкат Мирзиёев, Европа кенгаши президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен ҳузурида имзоланди.

Унинг Тошкентда очилиши ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, Ўзбекистонда ва умуман Марказий Осиёда «яшил» иқтисодиёт, инновацион саноат ва замонавий инфратузилмани ривожлантиришга жалб этилаётган инвестициялар ҳажмини ошириш имконини беради, дейилади хабарда.

1958 йилда ташкил этилган Европа инвестиция банки Европа Иттифоқининг етакчи молиявий институти бўлиб, унинг вазифаси аъзо давлатларда иқтисодий ривожланишни таъминлаш, инвестицияларни қўллаб-қувватлаш ва барқарор тараққиётни рағбатлантиришдан иборат.

ЕИБ миллий ва халқаро миқёсда давлатлар, хусусий секторлар билан ҳамкорлик қилади, шунингдек, лойиҳаларни молиялаштириш учун бошқа глобал молия муассасалари билан ҳам ишлайди.

Олий даражадаги Ўзбекистон-Европа музокаралари якунида биргаликда дарахт экиш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен Самарқанд шаҳридаги Конгресс маркази хиёбонида икки туп эман экдилар.

Кўчат экиш маросими Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида дўстлик, кўп қиррали ҳамкорлик ва шериклик муносабатлари тобора мустаҳкамланиб бораётганининг яна бир рамзи бўлди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида коррупцион схема фош этилди

Тошкент шаҳрида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси билан ҳамкорликда уй-жой коммунал соҳасидаги коррупцион схемани...

Больше похожих статей