Самарқанд вилоятида содир этилган жиноятларнинг учдан бир қисмидан кўпроғини кибержиноят ташкил этади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Самарқанд вилоятида жиноятчилик 2024 йилда олдинги йилга нисбатан 3961 тага ёки 72,8 фоизга ошганлигини эшитган кишининг ҳайратга тушиши табиий. Бир йил давомида жиноятлар сони шу даражада ҳам кўпаядими, деган савол ўз-ўзидан пайдо бўлади ва сабабани билишга интиламиз.

Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Раҳмат Маматов бошқарманинг 2024 йилдаги фаолияти сарҳисоби ҳамда келгуси режаларига бағишланган матбуот анжуманида пресс-релизни қўлимга олишим билан биринчи жумлага кўзим тушди ва юқорида келтирилган рақамларни кўриб, ҳайратим ошган эди.

Ҳолатга бошқарма бошлиғи аниқлик киритиб, жиноятлар сонининг ошганлиги ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар кўлами кўпайганлиги билан боғлиқ эканлигини таъкидлади. 2024 йилда вилоятда содир этилган 9402 та жиноятнинг 36,3 фоизи ёки 3416 таси кибержиноят сирасига киради.

Жиноятнинг бу тури кўпайишида аҳолининг ҳуқуқий саводсизлиги, ўта ишонувчанлиги, айримларнинг осон пул топишга интилиши оқибатида ўз маълумотларини сўраган кимсага бериб юбораётганлиги сабаб бўлмоқда.

Афсуски, бундай жиноятлар сони йилдан йилга кескин ошиб бормоқда. Бошқармага кибержиноятлар юзасидан 2021 йилда 980 та мурожаат келиб тушган бўлса, 2024 йилда ушбу мазмундаги мурожаатлар сони 4750 тадан ошган. Уларнинг асосий қисми, яъни 40 фоизи Самарқанд шаҳридан. Кейинги ўринларда Каттақўрғон шаҳри, Самарқанд, Ургут ва Паст Дарғом туманлари туради.

Мурожаатчиларнинг, яъни алданганларнинг 50 фоизини 17-35 ёшдаги, 30 фоизини 35-45 ёшдаги, 20 фоизини эса 45 ёшдан юқори шахслар ташкил этган. Ватандошларнинг банк карталаридан ечиб олинган пуллар асосан Россия, Украина, Қозоғистон, БАА, Туркия ҳамда Африка давлатлари орқали аввал АҚШ долларига, кейин эса биткоинга айлантириб олинаётган экан.

Полковник Р.Маматовнинг уқтиришича, мазкур жараёнларни тўлиқ ўрганиб, тегишли вазирликларга унинг олдини олиш, аҳолини кибержиноятлардан ҳимоя қилиш бўйича таклифлар берилган. Шу билан бирга тизимли равишда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда, роликлар тайёрланиб, ижтимоий тармоқларда жойлаштирилмоқда.

Агар киши бошига жиноятлар сонинин таҳлил қиладиган бўлсак, қуйидаги ҳолатни кўрамиз. Вилоятдаги умумий жиноятлар сони ҳар 100 минг аҳолига нисбатан 223,4 тани (республикада бу 359,5 та) ташкил этади. Республикада бу ижобийлик жиҳатидан 3-ўрин дегани. Мазкур жиноятларнинг 93,8 фоизи фош этилиб, қидирувдагиларнинг 769 таси ёки 41,1 фоизи ушланган.

Полковник Р.Маматов вилоятда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик профилактикаси ҳамда ИИО ходимлари масъулиятини ошириш учун аҳоли билан яқин муносабатда бўлиш муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади. Бу муносбатни ўрнатишда ОАВ вакиллари ўрни муҳилиги ҳам уқтирилди. “Мен доимо очиқман, ижтимоий тармоқларда мунтазам қатнашаман. Тизимда қаерда хатога йўл қўйганлигини аниқлашда ҳамкорлик фойдалидир. Бу жамиятимизга ҳам манфаат келтиради”, – деди жумладан вилоят ИИБ бошлиғи.

Матбуот анжуманлари ўтказиб келинаётганлиги, ИИБ ва вазирлик қошида Жамоатчилик кенгашлари ташкил этилганлиги тизим аҳолига яқинлашишга интилаётганлигидан, аҳоли дардидан хабардор бўлиб туришга ҳаракат қилинаётганлигидан далолат сифатида баҳоланиши мумкин.

Полковник Р.Маматов тайёрлаб қўйилган ҳисоботни ўқимасдан, пресс-релиз йиғилганларга берилгани учун бирданига савол-жавобга ўтди. Журналист ва блогерлар уларда савол қолмагандек жимиб қолганда, “марҳамат савол беринглар” деб мурожаат қилиб турди. Шунда жим ўтирганларда ҳам журъат пайдо бўлиб, савол беришга киришди.

Берилган саволларда кўтарилган салбий ҳолатларни бартараф этиш учун мабтуот анжуманида қатнашаётган бошқарма ва бўлим бошлиқларига аниқ топшириқлар берди ва бажарилишининг аниқ муддатларини белгилади.

Масалан, кўтарилган муаммолар орасида маҳаллалардаги профилактика инспекторлар юкламаси юқори эканлиги, улар тунги навбатчиликка жалб қилингандан кейинги кунда маҳаллада самарали ишлай олмаётганлиги, улардан бажарилган ишлари, ўтказилаётган тадбирлари ҳақида ёзма ҳисоботдан ташқари фото ҳисобот талаб қилинаётганлиги каби ҳолатлар тилга олинди.

ИИБ бошлиғи бунга жавобан профилактика инспекторлари юкламаси дарҳақиқат юқорилиги, штат бирликлари тўла шакллангандан сўнг бундай ҳолатларга барҳам берилиши муҳимлигини, инспекторлар дам олиб, оиласи қошида бўлиши зарурлигини уқтирди. Улардан фото ҳисобот талаб қилиш ўринсиз эканлигини ва бундан кейин бунга йўл қўймасликни мутасаддилардан талаб қилди.

Тошпўлат Раҳматуллаев,
Самарқанд вилояти бўйича ўз мухбиримиз

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

ЕХҲТ IT-кўникмалар ва рақамли маркетинг бўйича ўқитиш орқали Фарғонада хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини оширди

Фарғона вилоятининг турли ҳудудларидан келган 150 данортиқ хотин-қизлар ЕХҲТнинг Ўзбекистондагилойиҳалар координатори томонидан IT-Park Uzbekistanбилан ҳамкорликда ташкил этилган IT-кўникмалар варақамли маркетинг бўйича ўқув курсларинимуваффақиятли тамомладилар. Мазкур дастур туфайлииштирокчилар даромадларини ошириш, бизнесниривожлантириш ва онлайн тарзда масофадан турибишлаш учун зарур бўлган амалий рақамли кўникмаларниўзлаштирдилар. 2026-йил 9-июн куни бўлиб ўтган сертификатларнитопшириш маросимида иштирокчилар, тренерлар вамаҳаллий ташкилотлар вакиллари рақамли иқтисодиёткўникмаларини эгаллаш учун ўз вақти ва кучинисарфлаган аёлларнинг ютуқларини эътироф этиш учунйиғилдилар. Маросимда сўзга чиққан ЕХҲТнинг Ўзбекистондагилойиҳалар координатори, элчи Антти Карттунеништирокчиларни эришган ютуқлари билан табриклади вахотин-қизларнинг рақамли кўникмалариниривожлантиришга сармоя киритиш муҳимлигинитаъкидлади. “Бугун биз шунчаки ўқув курси якунланганини эмас, балки бундан анча каттароқ воқеани нишонлаяпмиз. Бизушбу аёлларнинг ўзлари, оилалари ва жамиятлари учуняхшироқ иқтисодий келажак барпо этиш йўлидагиқатъияти, мақсадга интилувчанлиги ва тайёрлигиниолқишлаймиз”, - деди элчи Антти Карттунен. Дастур хотин-қизларнинг, айниқса, чекка туманлар вақишлоқ жойларда истиқомат қилувчи аёлларнингиқтисодий имкониятларини кенгайтириш мақсадидаишлаб чиқилган. Ўқиш давомида иштирокчилар рақамлимаркетинг асослари, бизнесни Интернетда тарғиб қилиш, электрон тижорат воситалари ҳамда иш ва тадбиркорликфаолиятида амалий қўллаш учун зарур бўлган базавийрақамли кўникмаларни ўргандилар. Кўпгина иштирокчилар учун бу тренинг фаолиятларидаянги босқични бошлаб берди. “Дастурда иштирок этишдан олдин мен маданият ватуризм соҳасидаги лойиҳани ривожлантираётган эдим. Тренинг туфайли мен уни интернетда тарғиб қилиш, онлайн аудиторияни яхшироқ тушуниш ва янадажозибали визуал контент яратиш учун амалийвоситалардан фойдаланиш имконига эга бўлдим. Энгмуҳими - эндиликда ўз ғояларимни ҳаётга татбиқ этишучун технологиялардан ижодий ва стратегик ёндашганҳолда, ишонч билан фойдаланмоқдаман”, - дея ўзтаассуротлари билан ўртоқлашди курслар иштирокчисиДилдора Алиева. Ушбу ўқув курслари Оʻзбекистоннинг бошқа ҳудудлариниҳам қамраб олган кенг кўламли ўқитиш ташаббусинингбир қисмидир: бугунги кунга қадар 1000 га яқинхотин-қизлар базавий кўникмаларига эга бўлдилар. Аёлларнинг иқтисодий тенглигини қўллаб-қувватлашЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координаторинингасосий устувор йўналиши бўлиб қолмоқда. Рақамлисаводхонликни ошириш, тадбиркорликни ривожлантиришва замонавий технологиялардан фойдаланишимкониятини яратиш орқали ЕХҲТ хотин-қизларгарақамли технологиялар асрида зарур бўлган амалийкўникмаларни эгаллашда кўмаклашмоқда.

Больше похожих статей