1 C
Узбекистан
Пятница, 26 декабря, 2025

Сертификатга эга бўлган ўзбек тили ўқитувчиларига 50 фоиз устама тўланади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,160участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди.

Унга кўра, мактаблардаги ўзбек тили (давлат тили) фани ўқитувчиларининг иш ҳақига қўшимча ҳақ тўланади. Бу ҳақида Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ўзининг каналида маълум қилди.

Хабарда айтилишича, эндиликда ўзбек тили ва адабиёти сертификатига эга бўлган педагог кадрларга 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.

«2025 йил 1 февралдан бошлаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида ўзбек тили (давлат тили) фани бўйича дарс берувчи ҳамда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг миллий баҳолаш тизимида олинган тегишли даражадаги ўзбек тили ва адабиёти сертификатига эга бўлган педагог кадрларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади», — дейилади хабарда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Anthropic’нинг Claude суний интеллекти суд ҳужжатларида ҳаволани ойлаб топгани аниқланган

Калифорния федерал судида сунъий интеллект ишлаб чиқувчи Anthropic компаниясига нисбатан мусиқа матнларига оид муаллифлик ҳуқуқи бўйича қўзғатилган даъво иши...

Больше похожих статей

×