3.2 C
Узбекистан
Понедельник, 12 января, 2026

Қарийб 10 миллион йўловчи темир йўл транспортидан фойдаланган

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,310участниковПодписаться
- Advertisement -

2024 йилнинг январь-декабрь ойларида темир йўл транспортидан 9 миллион 803,6 минг йўловчи фойдаланган. Бу ҳақида Статистика агентлиги маълумот берди.

Агентлик маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 177,1 минг йўловчига кўпайган. Шу тариқа, ўсиш сурати 101,8 фоизни ташкил қилди.

Қайд этиш жоизки, темирйўл транспортидан фойдаланувчи йўловчилар сони сўнгги 4 йилда мунтазам ошиб борганлигини кўриш мумкин.

Жумладан, 2020 йилда 6 миллион 155,3 минг, 2021 йилда 7 миллион 949,4 минг, 2022 йилда 9 миллион, 2023 йилда 9 миллион 626,5 минг нафар йўловчи манзилига етиб олиш мақсадида темир йўл транспортини танлаган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муомала учун жавобгарлик мавжуд

Ўзбекистон қонунчилигида ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муомала қилиш ҳолатлари учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган. Бу турдаги ҳуқуқбузарликлар учун қўлланиладиган...

Больше похожих статей

×