17.6 C
Узбекистан
Четверг, 11 сентября, 2025

2025-йилнинг январь ойида Тошкент шаҳридаги супермаркетларда озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгариши

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,750участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2025-йилнинг январь ойида Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди.

Мониторинг натижалари 6 номдаги маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайганлигини кўрсатди*.

Шундай қилиб, бодрингнинг минимал нархи 25,2 фоиз, маргаринники 8,4 фоиз, мол гўштиники 5,2 фоиз, гуручники 5,0 фоиз, бананники 2,2 фоиз, картошканики 2,0 фоиз пасайган.

7 номдаги маҳсулот бўйича минимал нархлар ошган. Айниқса, лавлаги нархида энг катта ўсиш қайд этилди. Бу мавсумий омил билан боғлиқ.

Лимон нархи ҳам сезиларли даражада ошган. Аммо ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан лимон нархи 21,7 фоиз арзон.

8 номдаги маҳсулотнинг энг паст нархлари ўзгаришсиз қолган. Булар — гречка, макарон, помидор, олма, товуқ гўшти (филе), сут, шакар, кунгабоқар ёғи.

*таҳлил 2025-й. 9-январь ва 2024-й. 12-декабрь кунлари ўтказилган мониторинг маълумотлари асосида амалга оширилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ливерпуль. Кеча рингга кўтарилган барча 7 нафар боксчимиз ғалаба қозонди

Англиянинг Ливерпуль шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионатида кеча бешинчи кун дастуридан ўрин олган жанглар бўлиб ўтди. Унда...

Больше похожих статей

×