31.5 C
Узбекистан
Пятница, 12 сентября, 2025

ХДП ташвиқотни уйма-уй давом эттиряпти

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,760участниковПодписаться
- Advertisement -

Тарғибот тадбирлари охирги босқичларга етиб келган паллада жараён янада қизғин тус олди. Барча ҳудудларда депутатликка кўрсатилган номзодлар одамлар билан юзма-юз мулоқотга киришди. Хусусан, Тупроққалъа туманидаги ХДП номзодлари  депутатликка кўрсатилган номзодлар маҳаллалар. Хонадонларда бўлаётган Халқ демократик партияси номзодлари сайловчиларни партияни қўллаб-қувватлашга чақирмоқда.

Олдинги сайловлардан фарқли ўлароқ, бу галги сайловларни юқори кайфият ва аниқ мақсадлар билан кутиб олаётган сайловчиларимиз овоз беришда фаол иштирок этиш учун бугун партия ва депутатликка кўрсатилган номзодларнинг сайловолди дастурлари билан танишмоқда.

Мулоқотда вилоят Кенгаши депутатлигига номзод А.Матмуратов, туман Кенгашига номзодлар Д.Рахимов, М.Ярошев,   Г.Собирова, Х.Султанов, Д.Палванов, М.Аминов Охунбабаев, “Ёшлик”, “Навбаҳор”, “Муҳаббат”, “Пастом”, “Обод”, Саидлар, “Саховат”, “Саяпир” маҳаллаларида сайловчилар билан учрашди. Номзодлар ўзларининг сайловолди дастуридаги ғоя ва мақсадларига тўхталар экан ижтимоий ҳимоя, ижтимоий тенглик ва ижтимоий адолат тамойиллари устувор эканига урғу бердилар.

Хоразмнинг яна бир ҳудудида вилоят Кенгаши депутатлигига кўрсатилган номзод Муқаддас Шарипова ва Урганч туман Кенгаши депутатлигига кўрсатилган номзод Роҳила Мадраҳимова Урганч тумани “Оқ олтин” маҳалласидаги  сайловчилар билан учрашди.

Унда номзодлар  партиянинг дастурий мақсадлари ҳамда келгусида  амалга оширилиши режалаштирилган  устувор вазифалари тўғрисида маълумот бериб ўтди. Шунингдек, барчани сайлов куни  Ўзбекистон ХДП ва ундан кўрсатилган номзодларни қўллаб-қувватлашга чақирдилар.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ливерпуль. Кеча рингга кўтарилган барча 7 нафар боксчимиз ғалаба қозонди

Англиянинг Ливерпуль шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионатида кеча бешинчи кун дастуридан ўрин олган жанглар бўлиб ўтди. Унда...

Больше похожих статей

×