-0.4 C
Узбекистан
Среда, 5 ноября, 2025

Никарагуанинг биринчи элчиси Ўзбекистонда аккредитациядан ўтди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,890участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Никарагуанинг мамлакатимиздаги биринчи элчиси Татьяна Даниэла Гарсия Силвани қабул қилди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА.

«Никарагуанинг Ўзбекистондаги янги тайинланган ва биринчи Элчиси Татьяна Даниэла Гарсия Силва хоним билан учрашдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Икки томонлама муносабатларимизда фойдаланилмаётган улкан имкониятларни ўрганиш механизмларини муҳокама қилдик. Ташқи ишлар вазирликлари алоқаларимизда, айниқса, иқтисодий жиҳатдан аниқ натижаларга эришишда локомотив вазифасини бажаришлари лозим. Элчи хонимга мамлакатимиздаги фаолияти давомида муваффақиятлар тилаймиз».

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойи охирида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Нью-Йорк шаҳрида Никарагуа ташқи ишлар вазири Валдрак Жентске билан музокара ўтказган эди. Икки мамлакат ТИВ раҳбарлари кўплаб соҳаларда истиқболли қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш учун сиёсий маслаҳатлашувлар механизмини яратишга келишиб олдилар.

Ўзбекистон ва Никарагуа ўртасидаги дипломатик муносабатлар 2007 йил 23 февралда ўрнатилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бу йилги йўл-транспорт ҳодисаларида 1 303 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурхонов маълум қилишича, 2025 йилнинг январь–сентябрь ойларида республика бўйлаб 5 895...

Больше похожих статей

×