4.6 C
Узбекистан
Воскресенье, 28 декабря, 2025

Андижонда «Spark» ва «Damas» тўқнашиб ёниб кетди. Қурбонлар бор

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,170участниковПодписаться
- Advertisement -

Андижон вилояти Улуғнор туманида «Spark» ва «Damas» иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар берди.

Маълум бўлишича, ҳодиса жорий йилнинг 13 октябрь куни тунги соат 01:30 да Улуғнор тумани Ўзбекистон маҳалласи ҳудудидан ўтган 4Р-81 Наманган-Мингбулоқ йўлида содир бўлган.

«Spark» ҳайдовчиси чарчоқ ҳолатида ухлаб қолиб, руль бошқарувини йўқотиши ортидан қатнов қисмининг қарама-қарши томонига ўтиб кетган. Шундан сўнг ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган «Damas» «Spark» билан тўқнашган. Тўқнашувдан кейин ҳар иккала машинада ёнғин юзага келган ва транспорт воситалари тўлиқ ёниб кетган.

«Uznews»нинг ёзишича, ЙТҲ оқибатида икки киши воқеа жойида вафот этган. Яна икки нафар фуқаро эса оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Улуғнор тумани ИИБ тергов бўлинмаси масъул ходимлари томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми (Одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Озиқ-овқат хавфсизлиги ва иқлим ўзгариши ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ОПЕК жамғармаси “Asakabank” АЖга 35 миллион АҚШ доллари миқдорида қарз ажратган

2025-йил 10-март куни ХОзиқ-овқат хавфсизлиги ва иқлим ўзгариши ташаббуслари учун ОПЕК жамғармаси (Нефт экспорт қилувчи давлатлар ташкилотининг жамғармаси) Ўзбекистоннинг...

Больше похожих статей

×