Ходимга 20 % жарима жазоси белгиланди. Ҳар ойда ходим ойлигидан 30% ушлаб қолинадими, чунки жазо 1 йил амал қилар эканку? Шу тўғрими?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,670участниковПодписаться
- Advertisement -

          Бу мутлақо нотўғри. Aввало, жарима жазоси ойлик иш ҳақидан эмас балки ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб ҳисобланади. Ўртача иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш тартиби билан МК 257-моддаси орқали танишиб чиқишингиз мумкин. Соддароқ тушунтирсак, ўртача ойлик иш ҳақи ойлик иш ҳақи (оклад) дан кўпроқ чиқиши мумкин.Жарима бир ножўя хатти-ҳаракат учун фақат бир марта ушлаб қолинади, ҳар ойда эмас. 1 йиллик муддат масаласига келсак, Меҳнат кодексининг 315-моддасига кўра интизомий жазонинг амал қилиш муддати жазо қўлланилган кундан бошлаб 1 йилдан ошиб кетиши мумкин емас.

          Aгар ходим шу муддат ичида яна интизомий жазога тортилмаса, у интизомий жазо олмаган деб ҳисобланади. Ходимга қўлланилган жарима фақат бир марта ушлаб қолинади, лекин ходим олган жарима жазосининг таъсири 1 йил амал қилади.

           Мана шу 1 йил давомида ходимга рағбатлантириш чоралари қўлланилмайди. Чунки, МК 315-моддасига кўра, интизомий жазони қўллаган иш берувчи ўз ташаббуси билан, ходимнинг илтимосига биноан, меҳнат жамоаси ёки ходимнинг бевосита раҳбари илтимосномасига кўра жазони 1 йил ўтмасдан олдин ҳам олиб ташлашга ҳақли. Эътибор беринг, интизомий жазони олиб ташлаш учун минимал муддат белгиланмаган. Яъни бугун жазо қўллаб, эртага олиб ташланса ҳам бўлаверади.

Мирзо Улугбек тумани адлия бўлими

юридик ҳизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти

 Aдолат Жуманиёзова

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

469 мингдан ортиқ ижара шартномаси рўйхатга олинди

Ўзбекистонда солиқ органлари томонидан 469 мингдан ортиқ ижара шартномалари ҳисобга қўйилди. Мазкур шартномалар асосида жами 193,9 миллиард сўм солиқ...

Больше похожих статей