18.8 C
Узбекистан
Воскресенье, 14 сентября, 2025

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 33 йиллиги!

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,760участниковПодписаться
- Advertisement -

Шу йиллар давомида Ватанимиз барча соҳаларда ривожланиш сари улкан қадамлар ташлади: ўз тарихини чуқур ўрганишдан то замонавий технологияларни ўзлаштиришгача, кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишдан то мамлакатнинг ҳар бир чеккасини обод қилишгача.

-Спорт соҳасидаги ютуқлар эса алоҳида эътирофга лойиқ. Бу йил спортчиларимиз қатъиятлилик, меҳнат ва фидойилик жаҳон майдонида улкан ғалабаларга олиб келишини яна бир бор исботладилар.

— Мустақиллик халқимизнинг ижодий ва меҳнат салоҳиятини рўёбга чиқариш, жаҳон миқёсида муносиб ҳурматга сазовор бўлган қудратли давлат барпо этиш, барча фуқаролар фаровонлиги йўлида ижтимоий қурилиш борасида салмоқли ютуқларга эришиш имконини берди.

Олдинда бизни янги марралар, имкониятлар, ғалаба ва муваффақиятлар — янада ривожланиш ва улкан мақсадларни амалга ошириш учун кенг йўл кутмоқда. Ўзбекистоннинг шон-шуҳрати, ютуқлари ва истиқболи янада юксалсин! Юртимиз тинчлик ва фаровонликда яшнасин, ҳар биримиз энг эзгу орзу ва режаларимизни рўёбга чиқариб, ўз мақсадларимизга эришайлик.

— Сизларга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, барча ишларингизда омад ҳамда ташаббусларда муваффақиятлар тилаймиз! Оилаларингизда ҳар доим тинчлик-хотиржамлик, хонадонларингизда мудом файз-у барака бўлсин!

Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги муборак бўлсин, Ўзбекистон!

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ливерпуль. Кеча рингга кўтарилган барча 7 нафар боксчимиз ғалаба қозонди

Англиянинг Ливерпуль шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионатида кеча бешинчи кун дастуридан ўрин олган жанглар бўлиб ўтди. Унда...

Больше похожих статей

×