4.6 C
Узбекистан
Воскресенье, 28 декабря, 2025

Ногиронликни белгилаш осонлаштирилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,170участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Ногиронликни белгилаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ жорий йилнинг 1 сентябридан ногиронликни белгилаш осонлаштирилади. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.

Қонунчиликка кўра, Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятида босқичма-босқич эксперимент тариқасида, ногиронликни белгилашнинг янгича тартиби жорий этилади. Ушбу тартиб орқали бир қатор қулайликлар берилади:

Биринчидан, фуқароларга ногиронликни белгилаш бўйича ЯИДХП (my.gov.uz), «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ёки ижтимоий ходимлар орқали оилавий шифокорларга мурожаат қилиш имконияти яратилади.

Иккинчидан, тиббий-ижтимоий экспертиза комиссияси (ТИЭК) кўриги учун фуқароларнинг тиббий ҳужжатларини йўллаш оилавий шифокорлар томонидан электрон тарзда амалга оширилади.

Учинчидан, «Инсон» марказлари ходимлари томонидан 18 ёш ва ундан катта шахсларнинг функционаллигини баҳолаш тартиби жорий этилади. Бунда баҳолаш натижалари 2025 йил 1 сентябргача ногиронликни белгилаш учун асос ҳисобланмайди.

Тўртинчидан, шахс соғлиғининг ҳолатига кўра «Инсон» марказларига бориш имконига эга бўлмаганда соғлиғининг ҳолати ва функционалликни баҳолаш шахснинг уйида ёки даволанишда бўлган стационарда ўтказилади.

Бундан ташқари, 2024 йил 1 октябрдан ихтисослаштирилган (психиатрия, фтизиатрия ва пульмонология, педиатрия) ТИЭКлар томонидан ногиронликни белгилаш тартиби бекор қилиниб, ногиронлик туманлараро ва туман (шаҳар) ТИЭКлар томонидан белгиланади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Озиқ-овқат хавфсизлиги ва иқлим ўзгариши ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ОПЕК жамғармаси “Asakabank” АЖга 35 миллион АҚШ доллари миқдорида қарз ажратган

2025-йил 10-март куни ХОзиқ-овқат хавфсизлиги ва иқлим ўзгариши ташаббуслари учун ОПЕК жамғармаси (Нефт экспорт қилувчи давлатлар ташкилотининг жамғармаси) Ўзбекистоннинг...

Больше похожих статей

×