1.3 C
Узбекистан
Пятница, 7 ноября, 2025

Хоразмда ноқонуний сақланаётган шер ҳайвонот боғига топширилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,890участниковПодписаться
- Advertisement -

Хоразм вилояти, Урганч шаҳридаги «Ашхобод» маҳалласида жойлашган бинода шер ноқонуний сақланаётгани аниқланди. Бу ҳақда Экология вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Экология бошқармаси ҳамда ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган рейдда қонунбузар фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 92-моддасига кўра баённома расмийлаштирилган. У базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баробари — 1 миллион 700 минг сўм миқдорида жаримага тортилган.

Таъкидланишича, шер вақтинча сақлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида жойлашган ҳайвонот боғига топширилган.

Ҳолатга аниқлик киритиш, шер фуқаронинг қўлига қандай тушиб қолганини аниқлаш мақсадида суриштирув бошланган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бу йилги йўл-транспорт ҳодисаларида 1 303 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурхонов маълум қилишича, 2025 йилнинг январь–сентябрь ойларида республика бўйлаб 5 895...

Больше похожих статей

×