0.3 C
Узбекистан
Пятница, 7 ноября, 2025

Абитуриентлар диққатига! Мандат эълон қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,890участниковПодписаться
- Advertisement -

2024/2025 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат босқичи кириш имтиҳонлари бўйича танлов натижалари (мандат) эълон қилинди. Бу ҳақда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги хабар берди. 

Танлов натижаларини 4 хил усулда билиш мумкин:

  1. my.uzbmb.uz сайти орқали. Бунда сайтга абитуриентнинг паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақами киритилади.
  2. mandat.uzbmb.uz сайти орқали. Бунда сайтга абитуриентнинг ID-рақами киритилади.
  3. SMS-хабарнома хизмати орқали. 5100 рақамига абитуриентнинг ID-рақами юборилганда, мазкур телефон рақамига танлов натижалари бўйича хабарнома юборилади (хизмат ҳақи мавжуд).
  4. Тест натижалари қайдномаси орқали. 

Шунингдек, тест натижалари қайдномаси олий таълим муассасаларига тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, бу йил ОТМга қабул илк бор икки босқичда ўтказилди. Биринчи босқичда,  14-26 июль кунлари 737 мингдан ортиқ абитуриент тест синовларида иштирок этди. Улар тўплаган баллар синовларнинг эртасига эълон қилиб борилди. Имтиҳонлар якунлангач, 27 июлдан 11 августгача абитуриентларга ОТМ ва йўналиш танлаш учун вақт берилди.

Иккинчи босқичда ОТМ ва таълим йўналишларини танлаш жараёни бўлди.

Шу тариқа, абитуриентлар ўзлари тўплаган баллига қараб қаерда, қайси йўналишда ўқишини танлашди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бу йилги йўл-транспорт ҳодисаларида 1 303 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурхонов маълум қилишича, 2025 йилнинг январь–сентябрь ойларида республика бўйлаб 5 895...

Больше похожих статей

×