24.9 C
Узбекистан
Воскресенье, 14 сентября, 2025

Катта миқдордаги ноқонуний алкоголь ва тамаки маҳсулотлари сотувдан олинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,770участниковПодписаться
- Advertisement -

Ҳудудларда ноқонуний алкоголь ва тамаки маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “S.S.” МЧЖ савдо дўкони сотувчиси С.Н. харидор Ю.М.га 1 қути тамаки маҳсулотини сотган вақтида ушланиб, ушбу савдо дўконидан ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий баҳоси 213,9 млн сўмлик 1 650 дона электрон тамаки маҳсулотлари ҳамда 1 176 дона никотинни истеъмол қилиш мосламалари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Термиз шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “F.О.” МЧЖга қарашли савдо дўконидан ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий баҳоси 187,6 млн сўмлик 1 254 дона электрон тамаки ҳамда 686 қути тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Бундан ташқари, Департаментнинг Тошлоқ ва Фарғона туманлари бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ушбу ҳудудлардаги ЯТТ Б.А. ва “F.M.” хусусий корхонасининг савдо дўконларидан умумий баҳоси 60,1 млн сўмлик қалбаки акциз маркали 2 036 дона алкоголь ва 5 турдаги тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ливерпуль. Кеча рингга кўтарилган барча 7 нафар боксчимиз ғалаба қозонди

Англиянинг Ливерпуль шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионатида кеча бешинчи кун дастуридан ўрин олган жанглар бўлиб ўтди. Унда...

Больше похожих статей

×