3.6 C
Узбекистан
Суббота, 14 февраля, 2026

Тошкентда шифокорларни калтаклаган фуқароларга жиноят иши очилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,390участниковПодписаться
- Advertisement -

Аввалроқ, Тошкентдаги 1-сон шаҳар клиник шифохонасида икки нафар тиббиёт ходими бемор ҳамда унинг ўртоқлари томонидан аёвсиз калтаклангани, мазкур ҳодиса оқибатида жиддий тан жароҳати олган шифокорлар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказида тегишли муолажаларни олаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Тиббиёт ходимларига жиддий тан жароҳати етказган ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар қилди.

Жиноят иши доирасида 3 нафар айбланувчи шахсга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилиб, айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 Бу борада Соғлиқни сақлаш вазирлиги тергов органи билан яқин ҳамкорликда иш олиб бормоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Оилавий бизнесни йўлга қўйганлар сони 5,5 мингдан ошди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 январ ҳолатига Ўзбекистонда 5 575 та оилавий тадбиркор фаолият юритаётгани маълум...

Больше похожих статей

×