19.6 C
Узбекистан
Понедельник, 15 сентября, 2025

Россиянинг Приморск ўлкасидаги ватандошларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари Ўзбекистон Бош консулхонаси эътиборида

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,770участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон бош консули Юсуф Кабулжанов Приморск ўлкаси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Юрий Мельников ва Россия Ички ишлар вазирлигининг ўлка бўйича раҳбарияти билан учрашувлар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА нашри.

Приморск ўлкаси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили билан кечган мулоқот чоғида меҳнат миграцияси соҳасида икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, шунингдек, мазкур ҳудудда вақтинча бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистонда ташкил этилган хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизими, республика фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳамда Бош консулхонанинг ушбу йўналишдаги фаолияти ҳақида батафсил маълумот берилди.

Россия Ички ишлар вазирлигининг Приморск ўлкаси раҳбарияти билан бўлиб ўтган учрашувда икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари, Ўзбекистон фуқароларининг Россияда бўлиши масалалари, фуқаролар ҳуқуқларининг бузилиши ҳолатлари юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш мақсадида тегишли органларда тушунтириш ва профилактика ишларини олиб бориш, ҳуқуқбузарликларини олдини олиш учун ҳамюртларимиз ўртасида тарғибот тадбирларни мунтазам ўтказиш бўйича келишувга эришилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ливерпуль. Кеча рингга кўтарилган барча 7 нафар боксчимиз ғалаба қозонди

Англиянинг Ливерпуль шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионатида кеча бешинчи кун дастуридан ўрин олган жанглар бўлиб ўтди. Унда...

Больше похожих статей

×