Шавкат Мирзиёев Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим билан телефон орқали мулоқот қилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,710участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 июль куни Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари, шу жумладан Малайзия Бош вазирининг жорий йил май ойида Ўзбекистонга ташрифи чоғида эришилган келишувларнинг бажарилиши кўриб чиқилди.

Парламентлараро, ҳукуматлараро, ишбилармонлик алоқалари сезиларли фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди. 29 май куни Путражая шаҳрида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилиши самарали ўтказилди. Ўзбекистон-Малайзия ишбилармонлар кенгаши тузилди.

Саноат, «яшил» энергетика, нефть-кимё, электротехника ва бошқа тармоқларда етакчи компанияларнинг кооперация лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Гуманитар алмашинув ва зиёрат туризми бўйича қўшма дастурларни амалга ошириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар, шунингдек, бўлажак олий даражадаги тадбирлар режаси кўриб чиқилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Орипов ва Мишустин Москвадаги комиссия йиғилишида Ўзбекистон ва Россиянинг асосий лойиҳаларини муҳокама қилади

2026 йил 13 апрель куни Москва шаҳрида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Орипов ва Россия Ҳукумати Раиси Михаил Мишустин иштирокида...

Больше похожих статей