12.7 C
Узбекистан
Суббота, 14 февраля, 2026

Қарийб 25 дона қадимий тангаларнинг Ўзбекистондан олиб кетилишига чек қўйилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,400участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистондан қарийб 25 дона қадимий тангалар олиб кетилишига чек қўйилди. Бу ҳақда «Toshkent-AERO» ИБК ахборот хизмати хабар берди. 

Бугун соат 03:30 ларда «Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти» чегара-божхона ходимлари авиация хавфсизлигини таъминлаш хизмати ходимлари билан ҳамкорликда «Тошкент- Москва» йўналиши бўйича учиб кетаётган, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг қўл юклари текширувдан ўтказилганда божхона назоратига белгиланган тартибда тақдим этилмаган, Ўзбекистон Республикаси чегарасидан олиб ўтилиши чекланган, маданий бойликларга тааллуқли бўлган жами 5 дона (4 дона сариқ ва 1 дона оқ металлдан ясалган) номинали ҳар хил бўлган темир тангалар борлиги  аниқланди. 

Хусусан, шу куни соат 04:00 ларда «Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти» чегара-божхона ходимлари авиация хавфсизлигини таъминлаш хизмати ходимлари билан ҳамкорликда «Тошкент- Москва» йўналиши бўйича учиб кетаётган, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг қўл юклари текширувдан ўтказилганда божхона назоратига белгиланган тартибда тақдим этилмаган, Ўзбекистон Республикаси чегарасидан олиб ўтилиши чекланган, маданий бойликларга тааллуқли бўлган жами 18 дона (3 дона сариқ, 3 дона қора ва 12 дона оқ металлдан ясалган) номинали ҳар хил бўлган темир тангалар борлиги аниқланди. Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Швейцарияда аҳоли сонини чеклаш бўйича референдум ўтказилади

14 июнь куни Швейцарияда аҳоли сонини 10 миллион кишига камайтириш масаласида референдум ўтказилиши кутилмоқда, дея хабар бермоқда Guardian ва...

Больше похожих статей

×