Тошкентда фуқаро аёлининг собиқ эрини 24 марта пичоқлаб ўлдирди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,710участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент шаҳри Бектемир туманида эркак шаръий никоҳидаги аёлининг собиқ эрини 24 марта пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда «Millar» дастурида хабар берилди.

Қайд этилишича, 27 йилда туғилган судланувчи шаръий никоҳидаги аёлининг собиқ эри билан ўртасидаги зиддиятли ҳолатга барҳам бермоқчи бўлган. Улар шу мақсадда Бектемир туманидаги савдо мажмуаси олдида учрашган.

Суҳбат давомида вазият яхшиланиш ўрнига баттар чигаллашган. Оқибатда судланувчи жабрланувчига 24 марта ўткир тиғли жисм билан жароҳат етказган. Тез ёрдам ходимларининг ҳаракатига қарамасдан, йигит воқеа жойида вафот этган.

Маълум қилинишича, ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши ЖИБ Бектемир туман судида кўриб чиқилган. Манбага кўра, суд мажлисида судланувчи бўлиб ўтган ҳолатлар юзасидан маълумот беришни истамаган.

«Оиласидан ҳам кечирим сўрайман. Бундай бўлишини хоҳламаган эдим. Узр сўраганим билан бари бир қайтиб келмайди. Кечира олсангиз, кечиринг», деган айбдор.

Суд ҳукми билан у 17 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Талабгорлар турнири: Синдаров Накамура билан дуранг ўйнаб, ғалабага яқинлашди

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавохир Синдаров ФИДЕ талабгорлар турнирининг 12-турида америкалик Хикару Накамура билан дуранг қайд этди. Мусобақа Кипрда бўлиб ўтмоқда. Ушбу...

Больше похожих статей