Самарқандда боғчадаги теракни кесиб ташлаган фуқаро қарийб 10 миллион сўм жаримага тортилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,690участниковПодписаться
- Advertisement -

Самарқанд вилояти Экология бошқармаси Нарпай туман бўлими давлат инспекторлари томонидан туманда дарахтлар кесилиши билан боғлиқ вазият ўрганилди. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар қилди.

Ўрганишлар давомида фуқаро У.И. туманнинг Исломобод маҳалласидаги жойлашган 6-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси ҳудудида соғлом теракни кесиб ташлаганлиги маълум бўлди. 

Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, табиатга етказилган 1 020 000 сўм зарар ва БҲМнинг 25 баравари, яъни, 8 500 000 сўм миқдорида жарима  қўлланилган. 

Эслатиб ўтамиз, давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни кесишга мораторий жорий этилган даврда тегишли рухсатномасиз дарахтларни кесиш қатъиян ман этилади. Бундай ҳуқуқбузарликлар учун жарима миқдори 5 баробарга, зарар миқдори эса 2 баробарга оширилган ҳолда қўлланилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

2026–2027 ўқув йили учун биринчи синфга қабул тартиби тасдиқланди

Ўзбекистонда 2026–2027 ўқув йили учун болаларни биринчи синфга қабул қилиш тартиби белгиланди. Тасдиқланган қоидаларга кўра, аризаларни қабул қилиш икки босқичда...

Больше похожих статей