7.2 C
Узбекистан
Пятница, 2 января, 2026

Тошкентда ўқитувчи пора билан қўлга олинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,220участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкентда ўқитувчи мактабда юқори лавозимга ишга ўтказиш эвазига 200 доллар пора олди. Мазкур ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Сергели туман судида кўриб чиқилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Матбуот хизмати хабар  қилди. 

Маълум қилинишича, 2024 йилнинг январь ойида Сергели туманидаги мактабларнинг бирида фаолият олиб бораётган аёл ўзи ишлаётган мактабга юқори лавозимга ишга ўтказиб қўйиш учун фуқародан 200 доллар олган.

“Шунча йиллик педагоглик фаолиятимда бу каби ҳолат биринчи марта юз бераётгани, ўзим тушунмаган ҳолда аралашиб қолганимни эътиборга олишларингизни сўрайман. Ҳеч қачон бундай бўлмаган, бу биринчи ва охиргиси. Минг афсусдаман, сизлардан узр сўрайман», — дейди пора олган ўқитувчи.  

Унга кўра, айбланувчи ЖКнинг 59 ва 61-моддалари билан айбли деб топилиб, 1 йил муддатга давлат таълим муассасаларининг раҳбарлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди ҳамда 2 йил 1 ой муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда 2025 йил якунлари бўйича камбағаллик даражаси ва аҳоли даромадлари таҳлили (+инфографика)

2025 йил якунларига кўра, Ўзбекистон сўнгги йилларда камбағалликни қисқартириш бўйича энг сезиларли суръатлардан бирини намоён этди. Бу эса, ўз...

Больше похожих статей

×