17.2 C
Узбекистан
Четверг, 19 февраля, 2026

Президент қарори: Янги халқаро мукофот таъсис этилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,450участниковПодписаться
- Advertisement -

Бадиий таржима соҳасида Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот таъсис этилди. Бу ҳақда Президентнинг тегишли қарорида қайд этилди. 

Мазкур мукофот учун танловлар 2025 йилдан бошлаб, ҳар икки йилда бир марта қуйидаги йўналишларда ўтказилиши ва ғолиблар аниқланиши белгиланди:

— ўзбек адабиётининг насрий асарларидан хорижий тилларга қилинган энг яхши таржима;

— ўзбек адабиётининг шеърий асарларидан хорижий тилларга қилинган энг яхши таржима;

— ўзбек болалар адабиёти намуналаридан хорижий тилларга қилинган энг яхши таржима;

— хорижий тилларда яратилган насрий асарлардан ўзбек тилига қилинган энг яхши таржима;

— хорижий тилларда яратилган шеърий асарлардан ўзбек тилига қилинган энг яхши таржима;

— хорижий тилларда яратилган болалар адабиёти намуналаридан ўзбек тилига қилинган энг яхши таржима. 

Халқаро мукофот ғолибларининг ҳар бири махсус диплом, кўкрак нишони ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон Президенти АҚШ савдо вазири билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Вашингтон шаҳрига амалга ошираётган иш сафари дастури АҚШ савдо вазири Говард Латник билан учрашувдан...

Больше похожих статей

×