20.5 C
Узбекистан
Среда, 17 сентября, 2025

Давлат ерини сотмоқчи бўлган ҳоким ёрдамчиси қамоққа олинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,770участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент вилоятида давлат ерини сотмоқчи бўлган ҳоким ёрдамчиси ва унинг шериги қамоққа олинди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 18 апрель куни Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида 40 ёшли шахс 38 ёшли фуқародан 5 минг АҚШ доллари миқдоридаги пуллари олаётган вақтда ушланган.

Аниқланишича, у Янгийўл туманидаги давлат захирасидаги 20 сотих ер майдонидан 4 сотихини мансабдор таниши орқали 20 минг АҚШ доллари эвазига келгусида расмийлаштириб беришини ваъда қилган. Келишилган пулдан бўнак (аванс) сифатида олинган 5 минг АҚШ доллари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Кўрилган чоралар натижасида, унинг мансабдор таниши 51 ёшли Янгийўл туманида ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишловчи шахс эканлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 4-қисми «а»банди билан жиноят иши қўзғатилиб, икки нафар шахс Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси (Ушлаб туриш асослари ) тартибида қамоққа олинган. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда 7,5 миллион киши камбағалликдан чиқарилди

Президент Шавкат Мирзиёев Наманганда ўтаётган “Камбағалликдан фаровонлик сари” халқаро форумининг очилишида нутқ сўзлаб, камбағалликка қарши курашда Ўзбекистон босиб ўтган...

Больше похожих статей

×