Сигареталар таркибига талаблар белгиланмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,690участниковПодписаться
- Advertisement -

Вазирлар Маҳкамасининг “Тамаки маҳсулотлари учун техник регламентни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор қабул қилинди.

Ҳужжат билан тамаки маҳсулотлари учун техник регламент тасдиқланди. У 2025 йилнинг 1 январидан кучга киради. 

Унга кўра,

  • экспорт қилишга ёки республика ҳудуди орқали транзит учун мўлжалланган;
  • юридик шахслар томонидан кўргазмали намуналар, синовлар учун намуналар сифатида сотиш мақсадисиз олиб кирилган;
  • жисмоний шахслар, жумладан, чет эл фуқаролари томонидан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиш ва кейинчалик сотиш мақсадисиз олиб кирилган тамаки маҳсулотлари ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларига нисбатан қўлланилмайди.

Техник регламент:

  • хом ашё ва ингредиентлар;
  • ташиш ва сақлаш;
  • ишлаб чиқариш;
  • қадоқлаш;
  • тиббий огоҳлантиришларга талабларни белгилайди.

Ҳужжат тамаки маҳсулотлари учун кимёвий ва микробиологик моддалар миқдорининг йўл қўйиладиган энг юқори даражаларини белгилайди.

Шунингдек, тамаки маҳсулотларининг ўрамида жойлаштириладиган тиббий огоҳлантиришлар намуналари тасдиқланмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Баҳоуддин Нақшбанд хотирасини ёд этдилар

Ўзбекистонга амалга оширилган ишчи ташриф доирасида Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан биргаликда Баҳоуддин...

Больше похожих статей