Бензин учун тўланадиган компенсация миқдори яна оширилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,690участниковПодписаться
- Advertisement -

Ҳукумат ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссиянинг 2024 йил 15 майдаги қарори билан ушбу турдаги компенсациянинг янги миқдори белгиланди.

Унга кўра, бензин учун компенсация миқдори 2024 йил II чоракдан бошлаб 128 700 сўмни ташкил қилади.

Маълумот учун қайд этиш жоизки, бензин учун компенсация миқдори 2023 йил II-чорагида 55 фоизга оширилиб 116 180 сўмни ташкил қилган эди, III-чорагида эса ушбу миқдор 119 640 сўмга, IV чоракдан бошлаб 120 660 сўмга, 2024 йил I-чорагида 124 780 сўмга оширилган.

Бензин учун компенсация тўловлари «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан молиялаштирилади.

Қонунчиликка мувофиқ, бир қатор шахсларга автомобиль бензини сотиб олиш харажатларининг бир қисми ойлик пул компенсацияси сифатида тўланади. 

Эслатиб ўтамиз, компенсация олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар яшаш жойи бўйича пенсия ва нафақалар тайинланадиган органларга мурожаат қилади.
 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

«Эл-юрт умиди»: юқори малакали кадрлар — мамлакат келажаги

10 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси 2025 йил якунлари, устувор вазифалар...

Больше похожих статей