Президент Қарори билан тадбиркорларга бир қанча имтиёзлар берилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,700участниковПодписаться
- Advertisement -

“Чарм-пойабзал, ипакчилик ва гиламчилик тармоқларини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-181-сон, 20.05.2024 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.

Қарорга кўра, Шароф Рашидов туманида, шунингдек Оҳангарон туманида ташкил этилган чарм-пойабзал кичик саноат зонаси ҳудудини кенгайтириш орқали, чармни чуқур қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган чарм-пойабзал саноати кластерлари ташкил қилинади.

Саноат зоналари ҳудудида қуриладиган ишлаб чиқариш бино-иншоотлари тадбиркорларга тўғридан-тўғри 7 йилгача муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан ёки ижара асосида берилади.

Пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун асбоб-ускуналарни харид қилиш мақсадида хорижий валютада ажратиладиган кредитларнинг 3 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлмаган қисми бўйича фоиз харажатларининг 6 фоиз банддан юқори қисми, бироқ 5 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ томонидан компенсация қилиб берилади.

Хорижий брендларни жалб қилган пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга “сорсинг” компаниялари учун сарфланган харажатнинг 30 минг АҚШ долларигача қисми қоплаб берилади.

Саноат зоналарида ташкил этиладиган корхоналар мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан озод этилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Баҳоуддин Нақшбанд хотирасини ёд этдилар

Ўзбекистонга амалга оширилган ишчи ташриф доирасида Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан биргаликда Баҳоуддин...

Больше похожих статей