18.6 C
Узбекистан
Среда, 17 сентября, 2025

Сурхондарёда фуқаронинг томорқасида 317 туп кўкнори парваришланаётгани аниқланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,770участниковПодписаться
- Advertisement -

Сурхондарё вилоятида фуқаролардан бирининг хонадонида гиёҳвандлик ўсимликлари парваришланаётгани аниқланди. Бу ҳақда Давлат Божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди

Маълум қилинишича, Бухоро ва Сурхондарё вилояти Божхона бошқармаларининг тезкор тузилмалари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари билан ҳамкорликда мавжуд маълумотлар асосида Сурхондарё вилоятининг Денов туманида яшовчи фуқаролардан бирининг хонадони кўздан кечирилган.

Текширув давомида хонадон томорқасида экин экиш учун белгиланган ер майдонида гиёҳвандлик ўсимликларига ўхшаш ўсимликлар экиб, парваришлаб келинаётгани аниқланган.

Эксперт-криминалистика маркази экспертларининг хулосасига кўра, ўсимликларнинг 12 тупи каннабис, 317 тупи эса кўкнори экани тасдиқланган ва ашёвий далил сифатида тегишли қонунчилик асосида сақловга олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда 7,5 миллион киши камбағалликдан чиқарилди

Президент Шавкат Мирзиёев Наманганда ўтаётган “Камбағалликдан фаровонлик сари” халқаро форумининг очилишида нутқ сўзлаб, камбағалликка қарши курашда Ўзбекистон босиб ўтган...

Больше похожих статей

×