Озарбайжоннинг Ганжа шаҳрида Ўзбекистоннинг фахрий консулхонаси очилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,710участниковПодписаться
- Advertisement -

Озарбайжоннинг қадимий шаҳарларидан бири — Ганжада Ўзбекистоннинг ушбу мамлакатдаги биринчи фахрий консулхонасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар қилмоқда. 

Ўзбекистон фахрий консулхонасининг расмий очилиш маросими Ганжа шаҳар ижро ҳокимияти бошлиғи Ниязи Байрамов, Ганжа шаҳридаги Туркия ва Грузия Бош консулхоналари раҳбарлари, ишбилармон доира вакиллари, илм-фан намояндалари, фаол ватандошлар ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида бўлиб ўтди.

Тантанали тадбирда сўзга чиққанлар ушбу воқеа қардош мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамда шерикчилик муносабатларини янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш учун ажойиб имконият яратишини таъкидладилар. Шунингдек, Ганжада Ўзбекистон фахрий консулхонасининг очилиши икки қардош мамлакат солномаларида тарихий воқеа сифатида қайд этилиши айтиб ўтилди.  

Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги биринчи фахрий консули этиб Кянан Жалилов тайинланди.

Фахрий консулхонаси ўз округи доирасида мамлакатимиз фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, юртимизга инвестиция ва сайёҳларни жалб этиш, маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантиришга кўмаклашади.

Расмий очилиш маросимидан сўнг элчихона ходимлари томонидан ушбу шаҳарда истиқомат қилаётган ватандошлар учун сайёр қабул ташкил этилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Талабгорлар турнири: Синдаров Накамура билан дуранг ўйнаб, ғалабага яқинлашди

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавохир Синдаров ФИДЕ талабгорлар турнирининг 12-турида америкалик Хикару Накамура билан дуранг қайд этди. Мусобақа Кипрда бўлиб ўтмоқда. Ушбу...

Больше похожих статей