13.8 C
Узбекистан
Пятница, 20 февраля, 2026

Эртага баъзи ҳудудларда момақалдироқ билан кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,480участниковПодписаться
- Advertisement -

«Ўзгидромет» Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб 22-26 апрель кунлари кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Эртага – 23 апрелда куннинг иккинчи ярмида фақат Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

24 апрелда Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди.

25-26 апрель кунлари республиканинг марказий ва шарқий ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади.

Ушбу кунларда ҳарорат фони деярли ўзгармайди. Ҳарорат асосан кечалари 13-18о, кундуз кунлари 24-29о бўлади.

22-26 апрелда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади.

24-25 апрелда шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади.

22 апрелда ҳарорат кўтарилиши ҳисобига баланд тоғларда қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

22-23 апрелда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Пойтахтда: ҳаво ўзгариб туради, 22-23 апрель ва 25 апрелда вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.  24 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат асосан кечалари 14-17о, кундуз кунлари 23-28о бўлади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

АҚШ икки ўзбек компанияси раҳбарларига нисбатан виза чекловлари жорий қилди

АҚШ Давлат департаменти ноқонуний миграцияга кўмаклашганликда айбланаётган Ўзбекистоннинг икки компанияси раҳбарлари ва юқори лавозимли мансабдор шахсларига нисбатан виза чекловлари...

Больше похожих статей

×