Бугун Ўзбекистон-Ҳиндистон қўшма ҳарбий машғулотлари бошланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,710участниковПодписаться
- Advertisement -

Бугун Ўзбекистон ва Ҳиндистон Мудофаа вазирликлари бўлинмалари ўртасида «Термиз» ҳарбий полигонида «Дўстлик» қўшма ҳарбий ўқув машғулотларининг бешинчи давраси бошланмоқда, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА.

Бу икки давлат ўртасидаги бешинчи ҳарбий машғулот бўлмоқда. 2019 йилдан буён шу пайтгача «Дўстлик» машғулотлари ҳар икки давлатда икки мартадан ўтказилган.

Аввалгиларидан фарқли равишда навбатдаги қўшма тадбирда томонларнинг 60 нафардан ҳарбий хизматчиси иштирок этмоқда. Шунингдек, қуруқликдаги қўшинлар вакилларига ҳарбий ҳаво кучлари мутахассислари ҳам қўшилган.

Машғулотларда ҳарбий бўлинмалар ўртасида терроризмга қарши биргаликда курашиш ва бошқа операцияларни амалга оширишда мувофиқлаштирилган ҳаракатлар ва жипсликни оширишга асосий эътибор қаратилади.

Ўзбекистонда ташкил этилаётган ҳамкорликдаги ҳарбий ўқув машғулотлари Ҳиндистон оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Орипов ва Мишустин Москвадаги комиссия йиғилишида Ўзбекистон ва Россиянинг асосий лойиҳаларини муҳокама қилади

2026 йил 13 апрель куни Москва шаҳрида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Орипов ва Россия Ҳукумати Раиси Михаил Мишустин иштирокида...

Больше похожих статей