23.9 C
Узбекистан
Пятница, 19 сентября, 2025

Университет ва чекка қишлоқдаги мактаб ўртасида меморандум имзоланди. Мактабга амалий ёрдам кўрсатилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,780участниковПодписаться
- Advertisement -

Самарқанд халқаро технология университети (SIUT) жамоаси ректор профессор Юсуф Абдуллаев раҳбарлигида Жомбой туманининг чекка қишлоғида жойлашган 36-ўрта мактабга борди. Университет ва мактаб ўртасида имзоланган меморандум бўйича  ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилади: ОТМ жамоаси мактаб  педагогларига таълим жараёнларини такомиллаштиришда методик ёрдам кўрсатади, ўқувчиларга бўлажак касбини танлашида кўмаклашади.

Ёшларга кенг, замонавий ва чуқур билим бериш билан бирга уларни ватанпарвар, шу эл-юрт корига ярайдиган йигит-қизлар қилиб тарбиялаш борасид оригинал, ўзига хос йўл танлаш билан ном чиқаришга улгурган Самарқанд халқаро технология университети жамоаси яна бир ишга қўл урди. Дунёнинг турли мамлакатларидан келиб жамоада фаолият юргизаётган профессорлар, факультет деканлари ва кафедра мудирлари  Жомбой туманидаги 36-ўрта мактабга бориб, туманнинг йигирмага яқин мактабларидан келган битирувчи ёшлар билан учрашув ўтказди.

Учрашувнинг туман ёшлари, уларни олий таълимга жалб қилиш қанчалик муҳимлигини чуқур англаган ҳолда унга маърифатли ҳоким, бир қатор шеърий китоблар муаллифи Қаюм Собиров ҳам иштирок этиб, устоз профессорларниг ушбу ташрифи қанчалик катта аҳамиятга эга эканлиги ҳақида ўз фикрларини изҳор этди. Ёшлар етук мутахассис бўлиб етишиши мамлакатнинг бойлиги эканлиги, шу сабабли уларни  касбга йўналтириш, таълим-тарбиясига эътибор билан қараш муҳимлигини тушунган ҳолда йўл тутиш кутилган натижа беришини уқтирди Қ.Собиров.

Учрашувда сўз олган SIUT ректори, профессор Юсуф Абдуллаев ташкил этилганига энди икки йил бўлган университетда амалга оширилган ишлар, қўлга киритилган ютуқлар ҳамда ОТМнинг таълим йўналишлари ва истиқболдаги режалар ҳақида батафсил сўзлаб берди.

Шуни ишонч билан уқтириш мумкинки, университетнинг қишлоқ мактабига юз тутиши бежиз эмас. Педагогикадан чуқур билим ва соҳада катта тажрибага эга бўлган профессор Ю.Абдуллаев ёшлар тарбиясига ўзига хос, новаторлик ёндашиши билан ажралиб туради. Шу сабабли Жомбой тумани мактаб ўқувчиларининг омади бор экан деб баралла таъкидлаш мумкин. Ушбу университет жамоаси айрим ОТМларга ўхшаб, чекка қишлоқдаги мактабга юз тутишни замона зайли, юқоридаги топшириқни номигагина бажариш деб эмас, балки қалб амри, ёшларимизни юқори малакали мутахассислар қилаб тарбиялаш омили деб ҳисоблайди.

Мактабда бўлиб ўтган учрашувда хорижлик профессор-ўқитувчилар ҳам қатнашиб, ўзлари мутасадди бўлган соҳа ҳақида сўзлаб бердилар. Корея технологияси ва маданияти институти декани профессор Sungdon Hwang (Жанубий Корея), Computer Science va IT маркази бошлиғи профессор Mohammad Galety (Ҳиндистон), Хитой энергетика институти декани Liu Chuang (Хитой), профессор Ron Wiley (АҚШ) ҳамда профессор Brahim Fezzani (Тунис), профессор Mohammed Awadlarнинг (Канада) чиқишлари битирувчилар томонидан илиқ кутиб олинди. Улар ўқувчиларнинг саволларига батафсил жавоб қайтардилар.

Учрашув давомида SIUT ва 36-мактаб ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Битим университет ректори профессор Ю. Абдуллаев ва мактаб директори Насиба Ғафурова томонидан имзоланди. Энди ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилади.  Университет жамоаси мактаб  педагогларига таълим жараёнларини такомиллаштиришда методик ёрдам кўрсатади, ўқучиларнинг қизиқишларидан, дунёқарашидан келиб чиқиб, уларни касбга, олий таълим муассасаларига йўналтиришга маслаҳатлар беради, кўмаклашади.

Мактаб директори Н.Гафурова  Самарқанд халқаро технология университети жамоасининг ташрифи “мактаб тарихида муҳим кунларнинг бири сифатида муҳрланди”, деб ёзади ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида. Яна ўз дил сўзларини шундай изҳор этади:  “Мактабимиз марказдан анча узоқ – чекка қишлоқда жойлашган бўлишига қарамасдан,  ўзларининг қимматли вақтларини аямай, ташриф буюриб, битирувчи ёшларимизга келажак эшикларини дадил очиб,  илдам қадамлар ташлашга ундовчи мотивациялар  беришган, азиз меҳмонларимизга, мактаб маъмурияти томонидан чексиз миннатдорчилик билдирамиз”.

Учрашувдан ҳаммаси бўлиб икки кун ўтгач, Н.Ғафурова SIUT проректори профессор Анвар Сайфуллаевга ўзиниг телеграм мессенжери орқали мактабга тинмай ота-оналар келаётганлигини, ҳатто уюшмаган қишлоқ ёшлари, ҳозирда Россияда муҳожирликдаги ёшлар ҳам мурожаат қилишаётганлигини маълум қилган.

Демак, ушбу учрашувдан кутилган натижа бўлади. Прфессор Ю.Абдуддаев бошчилигидаги жамоанинг мақсади ҳам шуда, аслида!

Тошпўлат Раҳматуллаев,

Самарқанд вилояти бўйича ўз мухбиримиз

1 КОММЕНТАРИЙ

  1. Ассалому алайкум, ҳурматли Nuz. Uz. жамоаси. Мактабимизда бўлиб ўтган меморандум имзолаш тадбирини ёритиб берибсиз. Бунинг учун Сизларга чексиз миннатдорчилигимни билдираман. Ушбу меморандумни икки ёқлама имзонанишида, мактабимиз марказдан анча олис бўлишига қарамасдан, таклифимизни ижобий ўрганиб, бош қош бўлишган Самарқанд халқаро технологиялар университетининг Юсуф Абдуллаев бошчилигидаги раҳбариятига, қолаверса, чет эллик профессор Устозларнинг қўллаб-қувватлашиб, мактабга ташриф буюришганлари алоҳида таҳсинга лойиқ. Умид қиламанки, ушбу меморандум ижобий мева (аллақачон натижа бериб бошлади. Ҳатто мактабни икки-уч йил олдин битириб кетишган,бугунги кунда чет элларда муҳожирликда ишлаб юришган ёшлар ҳам қизиқишиб, қўнғироқлар бўлаябди. Магистратурани шу университетда давом эттириш истагини билдиришган талабгорлар,университет маъсуллари билан боғланишди.) беради. Яқин келажакда илм-фан ва юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшадиган, замонавий билим ва кўникмаларга эга ёш кадрлар етишиб чиқишига, бироз бўлсада ҳисса қўшамиз. Олис қишлоқ мактабида ўтказилган арзимас тадбиримизга, алоҳида эътибор қаратиб, саҳифаларингизда ёритиб берганингиз учун яна бир бор ташаккур!

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда 7,5 миллион киши камбағалликдан чиқарилди

Президент Шавкат Мирзиёев Наманганда ўтаётган “Камбағалликдан фаровонлик сари” халқаро форумининг очилишида нутқ сўзлаб, камбағалликка қарши курашда Ўзбекистон босиб ўтган...

Больше похожих статей

×