12.4 C
Узбекистан
Вторник, 18 ноября, 2025

Лондон шаҳрида Ўзбекистон савдо уйи очилиши режалаштирилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,910участниковПодписаться
- Advertisement -

Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Умидбек Сафаров Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси Равшан Усмонов билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси хабар берди.

Элчи ўзбекистонлик меҳмонларни ташриф билан қутлаб, томонлар «IFE 2024» озиқ-овқат ва ичимликлар халқаро кўргазмаси якунлари бўйича фикрлар билан ўртоқлашишди.

Учрашув давомида томонлар икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари, жумладан, ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш, бу орқали маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди.

“Лондон шаҳрида Ўзбекистон савдо уйини ташкил этиш имкониятларига эътибор қаратилди. Бундан кўзланган мақсад  Буюк Британия билан ишбилармонлик ва иқтисодий алоқаларни кўпайтириш ва мустаҳкамлаш, шу билан бирга тадбиркорлар учун янги бизнес имкониятларини очишдир”, – дейилади хабарда.

Учрашув якунида жорий йил давомида томонлар тарафидан ҳамкорлик борасида амалга ошириладиган ишлар бўйича келишиб олинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон ҳудудларида тадбиркорлик фаолияти кучаймоқда – Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Ўзбекистон ҳудудларида тадбиркорлик фаолияти асосий кўрсаткичлар бўйича ўсиш тенденциясини намоён этмоқда. Марказий Банк, Cолиқ ва Божхона қўмиталари ҳамда Республика товар-хомашё...

Больше похожих статей

×