8.5 C
Узбекистан
Суббота, 21 февраля, 2026

Ўзгидромет жорий ҳафтада ва ой давомида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,500участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзгидромет хабарига кўра, бу йил апрель ойи қуруқ ва ўртача илиқ об-ҳаво билан бошланади.

Биринчи беш кунликда ҳаво 15-20 даража илиққача исийди, кечалари ҳарорат 5-10 даража илиқ атрофида бўлади.

Апрель ойининг биринчи ўн кунлигининг иккинчи ярмида ҳарорат асосан кечалари 8-13 даража илиқ, кундуз кунлари 18-23 даража илиқ бўлади.

2-3 апрель кунлари республика ҳудудига Каспий денгизининг жанубий ҳудудларидан нам ҳаво кириб келади. 2 апрелда Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ва куннинг иккинчи ярмида Самарқанд, Жиззах вилоятларида, 3 апрелда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

1-3 апрель кунлари ҳаво ҳарорати 15-20 даража атрофида бўлади.

4-5 аперлда Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат 18-23 дарадагача, баъзи жойларда 25 даражагача кўтарилади.

Кечалари ҳарорат асосан 5-10 даража бўлади.

Тоғли ҳудудларда 2-4 апрель кунлари вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, баланд тоғларда қор) бўлади, қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

Пойтахтда: 1-2 ва 4-5 апрель кунлари ёғингарчилик кутилмайди. 

3 апрелда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ҳарорат 1-3 апрелда 16-19 даража, 4-5 апрелда 19-22 даража бўлади. Ҳарорат асосан кечалари 5-10 даража бўлади.

Иккинчи ва учинчи ўн кунликларда ҳарорат кечалари 2-7 даража илиқдан 10-15 даража илиққача, кундуз кунлари 13-18 даража илиқдан 25-30 даражагача ўзгариб туради.

Ойлик ёғингарчилик миқдори меъёрдан кам, баъзи жойларда меъёр атрофида бўлади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон–Сербия бизнес-форуми бўлиб ўтди

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон–Сербия бизнес-форуми бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ва Сербиядан 80 дан ортиқ тадбиркор иштирок этди. Тадбир доирасида Ўзбекистон Бош...

Больше похожих статей

×