28.7 C
Узбекистан
Воскресенье, 21 сентября, 2025

Ҳудудлар 2030 йилгача босқичма-босқич экологик зоналарга ажратилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,790участниковПодписаться
- Advertisement -

Ҳукумат қарорига кўра, «Экологик транспорт» тизими доирасида ҳудудлар улардаги атмосфера ҳавоси билан боғлиқ реал экологик ҳолатдан келиб чиқиб, илғор хорижий тажриба ва инновацион технологиялар асосида «яшил», «сариқ» ва «қизил» ранглар билан белгиланадиган «тоза», «ўрта» ва «зарарли» экологик зоналарга ажратиб борилади.

«Экологик транспорт» тизими қуйидаги босқичларда жорий этилади:

биринчи босқичда (2024–2026 йилларда) – Тошкент шаҳрида;

иккинчи босқичда (2026–2028 йилларда) – Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида ҳамда, заруратга кўра, алоҳида экологик зоналарда (сайёҳлик маркази, табиат қўриқхонаси, соғломлаштириш ва дам олиш маскани ва бошқалар);

учинчи босқичда (2028–2030 йилларда) – бошқа барча ҳудудларда.

Экологик тоифаси ҳудуднинг экологик зонасига мувофиқ бўлмаган транспорт воситаларига нисбатан экологик компенсация тўловларини жорий этиш ёхуд улардан тегишли экологик зоналар ҳудудида фойдаланишни чеклаш ёки тақиқлаш чоралари кўрилади.

Экологик тоифаси ҳудуднинг экологик зонасига мувофиқ бўлмаган транспорт воситаларидан экологик зоналар ҳудудида фойдаланиш тартибига риоя этмаганлик учун жавобгарлик чоралари белгиланади.

Жарима маблағлари эса мамлакатнинг экологик ҳолатини яхшилашга ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга мақсадли йўналтирилади.

Ҳудудлардаги экологик зоналар чегараларини белгилаш ҳамда уларни ўзгартириш тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан Экология вазирлиги таклифига асосан амалга оширилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Украинада қулликда сақланаётган ўзбекистонликлар ҳақида расмий маълумот берилди

Ўзбекистон ТИВ Украинада қулдек ушлаб турилган 13 нафар ўзбекистонликни ватанга қайтиши учун керакли чоралар кўрилаётганини маълум қилди. Аввалроқ, 13 нафар...

Больше похожих статей

×