18.5 C
Узбекистан
Понедельник, 22 сентября, 2025

Сирдарёда эгизак чақалоқларини 1 хонали уйга сотмоқчи бўлган ота-она ушланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,790участниковПодписаться
- Advertisement -

Сирдарёда моддий жиҳатдан қийналгани учун фарзандларини сотаётган ота-она ушланди.

Маълум қилинишича, эркак ва аёл ўзаро танишиб Гулистон шаҳрида шаръий никоҳ асосида яшаб келган. Сўнгра улар эгизак фарзандли бўлган. Ушбу фуқаролар жиноий тил бириктириб, эгизак фарзандларини уйга айирбошламоқчи бўлган. Тезкор тадбир давомида улар уй ҳужжатларини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Гулистон шаҳар судида кўриб чиқилди. Бу ҳақда «Бу кун» дастури хабар қилди.

«Қийналиб, боқолмаганим эвазига сотишга мажбур бўлдим»,— дейди чақалоқларнинг отаси.

Суд мажлиси давомида эркакнинг қонуний оиласидан 4 нафар фарзанди борлиги маълум бўлган.

Суд ҳукмига кўра, улар ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми «а» банди билан айбли деб топилган. Аёлга нисбатан қарамоғида вояга етмаган фарзандлари борлиги инобатга олиниб, ЖКнинг 57-моддасини қўллаган ҳолда 3 йил, эркакка нисбатан 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Украинада қулликда сақланаётган ўзбекистонликлар ҳақида расмий маълумот берилди

Ўзбекистон ТИВ Украинада қулдек ушлаб турилган 13 нафар ўзбекистонликни ватанга қайтиши учун керакли чоралар кўрилаётганини маълум қилди. Аввалроқ, 13 нафар...

Больше похожих статей

×