25.2 C
Узбекистан
Понедельник, 22 сентября, 2025

2017-2023 йилларда мева-сабзавотлар экспорти қиймати 1,8 баробар ошди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,790участниковПодписаться
- Advertisement -

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари 2017-2023 йилларда мева-сабзавотлар экспорти динамикасини таҳлил қилди.

Таҳлил натижалари 2017-2023 йилларда мева-сабзавотлар экспорти қиймати 1,8 баробар ошганлигини кўрсатди, яъни 2017-йилда экспорт ҳажми 645,6 миллион АҚШ долларини ташкил этган бўлса, 2023-йилда 1180,8 миллион АҚШ долларини ташкил қилган.

Айниқса, дуккакли сабзавотлар (231,5 миллион АҚШ долларига ўсиш), ўрик, гилос, олча, шафтоли, олхўри (58,3 миллион АҚШ долларига ўсиш), пиёз ва саримсоқ (54,6 миллион АҚШ долларига ўсиш), қуритилган мевалар (42,7 миллион АҚШ долларига ўсиш), қовун ва тарвуз (36,7 миллион АҚШ долларига ўсиш) экспорти жуда тез суръатлар билан ўсган.

2023-йилда мева-сабзавотлар экспорти таркибида дастлабки 3 та ўринни мош (10,2 фоиз), узум (7,3 фоиз) ва майиз (5,8 фоиз) эгаллади.

2023-йилда экспорт бозорлари бешталигига Россия (437,4 миллион АҚШ доллари), Покистон (197,6 миллион АҚШ доллари), Хитой (144,9 миллион АҚШ доллари), Қозоғистон (121,2 миллион АҚШ доллари) ва Қирғизистон (71,2 миллион АҚШ доллари) кирди.

Қишлоқ хўжалиги соҳаси олдига улкан мақсадлар қўйилган:

  • 2024-йил охиригача қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини 3,5 миллиард АҚШ долларига етказиш;
    – “Ўзбекистон – 2030” стратегиясига мувофиқ – қишлоқ хўжалиги соҳасида экспорт ҳажмини 10 миллиард АҚШ долларига етказиш.

Бундай мақсадларга эришиш нафақат ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва сифатли мева-сабзавот турларини кўпайтириш, балки халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш, аграр соҳага илғор технологияларни жорий этиш, экспорт учун шароитларни яхшилашни ҳам талаб этади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Украинада қулликда сақланаётган ўзбекистонликлар ҳақида расмий маълумот берилди

Ўзбекистон ТИВ Украинада қулдек ушлаб турилган 13 нафар ўзбекистонликни ватанга қайтиши учун керакли чоралар кўрилаётганини маълум қилди. Аввалроқ, 13 нафар...

Больше похожих статей

×