18.7 C
Узбекистан
Вторник, 23 сентября, 2025

Ўзбекистонда эртага ҳарорат 28 даражага кўтарилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,790участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзгидромет ҳафталик об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Қайд этилишича, бугун ва эртага республиканинг кўпчилик вилоятларида қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларининг айрим жойларида кундузи 18 март куни ва Қорақалпоғистон Республикасида баъзи жойларда 19 март куни ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 15-20° илиқ атрофида, баъзи жойларда 22° илиққача, жанубда 25-28° илиққача бўлади.

20-22 март кунлари республика ҳудудига нам ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 20-21 март кунлари баъзи жойларда кучли бўлади, айрим жойларда момақалдироқ бўлиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати 20 мартда 15-20° илиқ бўлади, 21-22 мартда 10-15° илиққача аста-секин пасаяди.

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 20-21 мартда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

Пойтахтимизда: 18-19 март кунлари ёғингарчилик кутилмайди, 20-22 мартда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 

21 мартда 15-17 м/с гача кучаяди. Ҳарорат: бугун ва эртага 19-22° илиқ; 20 мартда 17-19° илиқ бўлади; 21-22 мартда 10-15° илиққача аста-секин пасаяди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Украинада қулликда сақланаётган ўзбекистонликлар ҳақида расмий маълумот берилди

Ўзбекистон ТИВ Украинада қулдек ушлаб турилган 13 нафар ўзбекистонликни ватанга қайтиши учун керакли чоралар кўрилаётганини маълум қилди. Аввалроқ, 13 нафар...

Больше похожих статей

×