8.5 C
Узбекистан
Среда, 19 ноября, 2025

Ўзбекистонлик аёлнинг жонсиз жасади Ҳиндистон меҳмонхоналаридан бирида топилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,910участниковПодписаться
- Advertisement -

Ҳиндистоннинг Карнатака штати Бенгалуру шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Қайд этилишича, мамлакатимизнинг Деҳлидаги элчихонаси Бенгалуру шаҳри полиция идораси вакиллари билан тезкор тарзда алоқа ўрнатди ва мазкур ҳолат бўйича ойдинлик киритиш бўйича ҳаракатларни амалга оширмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йил 13 март куни мазкур шаҳарнинг «Jagadish Hotel» меҳмонхонасида Ўзбекистон фуқароси, 1997 йил Қашқадарё вилоятида туғилган З.Ж. исмли аёл ўз хонасида ўлик ҳолатида топилган.

Ҳозир мутасадди ташкилотлар томонидан мазкур ҳодисанинг сабаблари аниқланмоқда. Дипломатик миссиясининг консуллик бўлими ушбу жараённи ўз назоратига олган.

Элчихона томонидан зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилишини ташкил этиш мақсадида марҳуманинг оила аъзолари билан алоқа ўрнатиш чоралари кўрилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда аҳоли сони энг кам бўлган ТОП-10 туман ва шаҳарлар

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025-йил 1-октябрь ҳолатига Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 38 069 116 кишини ташкил этган. Қўмитанинг ахборотларига...

Больше похожих статей

×