13.8 C
Узбекистан
Вторник, 23 сентября, 2025

Бахтиёр Саидов Афғонистон муваққат ҳукумати мансабдорлари билан учрашди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,790участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Афғонистон муваққат ҳукумати раҳбари мулла Муҳаммад Ҳасан Охунд, унинг ўринбосарлари Мавлавий Абдул Салом Ҳанафий ва Мулла Абдул Ғани Бародар, ташқи ишлар вазири Мавлавий Амир Хон Муттақий, ИИВ раҳбари Халифа Сирожиддин Ҳаққоний ва бошқалар билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда вазир Бахтиёр Саидов хабар қолдирди.

“Кобулга ташрифимиз чоғида Афғонистон муваққат ҳукуматининг бир қанча мансабдор шахслари – Бош вазир в.б. Мулла Муҳаммад Ҳасан Охунд Жаноби Олийлари, Бош вазир ўринбосари в.б. Мавлавий Абдул Салом Ҳанафий Жаноби Олийлари, Бош вазир ўринбосари в.б. Мулла Абдул Ғани Бародар Жаноби Олийлари, ташқи ишлар вазирлиги в.б. Мавлавий Амир Хон Муттақий Жаноби Олийлари, ички ишлар вазири в.б. Халифа Сирожиддин Ҳаққоний Жаноби Олийлари, савдо ва саноат вазири в.б. Нуриддин Азизий Жаноби Олийлари билан учрашувлар ўтказдик. Музокаралар чоғида ўзаро ҳамкорликнинг кенг кўламли масалаларини муҳокама қилдик. Иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, ишбилармон доиралар ўртасидаги муносабатларни яхшилаш учун энг қулай шарт-шароитларни яратишга алоҳида эътибор қаратдик. Бизни бой ва муштарак тарихимиз, умумий анъаналаримиз ва келажагимиз бирлаштиради. Биргаликда амалга оширишимиз мумкин бўлган кўплаб имкониятлар мавжуд”, — дея ташриф тафсилотларини маълум қилган вазир.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Украинада қулликда сақланаётган ўзбекистонликлар ҳақида расмий маълумот берилди

Ўзбекистон ТИВ Украинада қулдек ушлаб турилган 13 нафар ўзбекистонликни ватанга қайтиши учун керакли чоралар кўрилаётганини маълум қилди. Аввалроқ, 13 нафар...

Больше похожих статей

×