Ўзбекистон ва Лихтенштейн ўртасида Қўшма коммюнике имзоланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,690участниковПодписаться
- Advertisement -

Нью-Йоркда Ўзбекистон ва Лихтенштейн ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги Қўшма коммюнике имзоланди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, икки мамлакат ҳукуматлари номидан ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Лихтенштейн Князлигининг БМТдаги доимий вакили Кристиан Венвайзер имзолади.

Томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган муассасалари доирасида қўшма ҳамкорликни кучайтиришга ўзаро тайёр эканликларини билдирдилар.

Сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли йўналишларини топиш учун икки томонлама алоқаларни фаоллаштириш бўйича келишувга эришилди.

Ҳужжатнинг имзоланиши Ўзбекистон билан Европа давлатлари ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш йўлидаги муҳим қадам бўлди.

Шу тариқа, Лихтенштейн Ўзбекистон билан дипломатик муносабатлар ўрнатган 146-давлатга айланди.

Эслатиб ўтамиз, 18 январь куни Кампала шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Уганда Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида Қўшма коммюнике имзоланган эди. Уганда Ўзбекистон билан дипломатик муносабатларни ўрнатган 145-мамлакат бўлди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Спорт соҳосида натижа берган тадқиқотлар 100 млн сўм билан мукофотланиши мумкун

Спорт вазирлиги ва ҳокимлар олдига жорий йилда янги тизим орқали спорт билан доимий шуғулланувчилар сонини икки баробар ошириб, 1 миллион...

Больше похожих статей