25.8 C
Узбекистан
Понедельник, 22 сентября, 2025

Ўзбекистонда ов қилиш муддати якунланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,790участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикасининг 2020-йил 8-июлдаги “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ 28-февралдан ов қилиш муддати якунланди. Тақиқ 15 августгача давом этади. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришлари вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди. 

Маълум қилинишича, ов мавсуми даврида ноқонуний ов билан боғлиқ бўлган 1000 дан ортиқ ҳолат аниқланди. Ҳуқуқбузарларга нисбатан эса қарийб 3 миллиард сўмга яқин жарима ва зарарлар қўлланилди. Шунингдек, улардан 837 та ҳайвон ва парранда, 2836 кг балиқ, 160 дан ортиқ ноқонуний ов қуроллари олиб қўйилган.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги фуқаролардан чеклов вақтида табиатни муҳофаза қилиш қонунчилик талабаларига риоя этишни, шу билан бирга, қуш ови бўйича берилган рухсатномаларни ов муддати якунланганидан сўнг 10 кун муддатда Ўзбекистон Овчи ва балиқчилар спорт бирлашмаси ва унинг бўлинмаларига қонунда белгиланган тартибда топширишларини сўрайди.

“Ноқонуний ов билан боғлиқ қонун бузилиши ҳолатларига дуч келсангиз, Экология вазирлигининг 11-57, 12-07 ишонч рақамларига ёки вазирликнинг ҳудудий бошқармаларга мурожаат қилинг.

Ноқонуний ов учун қаътий жавобгарлик белгиланган бўлиб, бу борада юзага келадиган ҳар бир ҳолат бўйича ўрнатилган тартибда қонун устуворлиги таъминланади”, — дейилади хабарда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Украинада қулликда сақланаётган ўзбекистонликлар ҳақида расмий маълумот берилди

Ўзбекистон ТИВ Украинада қулдек ушлаб турилган 13 нафар ўзбекистонликни ватанга қайтиши учун керакли чоралар кўрилаётганини маълум қилди. Аввалроқ, 13 нафар...

Больше похожих статей

×