Ўзбекистон ва Польша таҳлил марказлари ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,690участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон элчихонаси кўмагида “Тараққиёт стратегияси” маркази ва Михал Бойми номидаги Польша Осиё ва глобал тадқиқотлар институти вакиллари ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон дипломатлари, “Тараққиёт стратегияси” маркази департаменти директори Фаррух Ҳакимов иштирок этди. Польша томонидан ушбу институт директорининг ўринбосари Магдалена Собанска-Свалина ва бошқа мутахассислар қатнашди.

Мулоқот чоғида институтлар фаолияти муҳокама қилинди, икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятлари ва ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Учрашув якунлари бўйича ўзаро ташрифларни ташкил этиш ва қўшма тадқиқотлар ўтказиш бўйича келишувга эришилди.

Михал Бойми номидаги институти ривожланаётган мамлакатлардаги сиёсат, иқтисод ва инновациялар бўйича экспертларни бирлаштирган мустақил таҳлил марказ ҳисобланади. Осиё мамлакатларидаги вазият ҳақида ҳисоботлар, эксперт таҳлиллари ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган мақолаларини тизимли равишда чоп этиб боради. 2019 йилда ташкил этилган институт донорлар бадаллари ҳамда хусусий ва давлат грантлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Институт очилганидан буён Марказий Осиё мамлакатлари ҳақида 300 дан ортиқ мақолалар эълон қилинган. Европа ва Польшанинг етакчи веб-сайтлари, шунингдек, марказ экспертларининг материаллари мунтазам чоп этилаётган “Форбс” журнали билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.

MANBA:Халқ сўзи

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

ҚҚС бўйича махинациялар орқали 2 млрд сўмни талон-торож қилишга уриниш бартараф этилди

Ўзбекистонда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар давлат бюджетидан қўшилган қиймат солиғини (ҚҚС) ноқонуний қайтариб олиш бўйича йирик схемани фош этди....

Больше похожих статей