16.3 C
Узбекистан
Суббота, 20 сентября, 2025

Чиноз туманига янги ҳоким тайинланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,780участниковПодписаться
- Advertisement -

Салихов Шерзод Абдуҳакимович Чиноз тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар берди. 

Шерзод Салихов 1982 йили Тошкент туманида туғилган. Маълумоти – олий. 2004 йили Тошкент давлат педагогика университети, 2017 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқарув академиясини тамомлаган.  

Шерзод Салихов меҳнат фаолиятини Тошкент туманидаги Алишер Навоий номидаги ширкат хўжалигида ишчи вазифасида бошлаган. 

Шунингдек, фаолияти давомида у “Абдуҳаким барака” фермер хўжалиги раҳбари, Зангиота тумани “Навоий миришкор” агрофирмаси раҳбари, Тошкент тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари сингари масъул вазифаларда ишлаган.

Тайинловга қадар Шерзод Салихов Тошкент тумани ҳокимининг молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритаётган эди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда 7,5 миллион киши камбағалликдан чиқарилди

Президент Шавкат Мирзиёев Наманганда ўтаётган “Камбағалликдан фаровонлик сари” халқаро форумининг очилишида нутқ сўзлаб, камбағалликка қарши курашда Ўзбекистон босиб ўтган...

Больше похожих статей

×