Тошкентда автобус тоза бўлмагани сабабли механиклар жаримага тортилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,690участниковПодписаться
- Advertisement -

Жорий йилнинг 24 январь куни Телеграм ижтимоий тармоғида 80-сонли автобуснинг санитар ҳолати талаб даражасида эмаслиги ҳақида хабар жойлаштирилди.

Мазкур ҳолат юзасидан «Тошшаҳартрансхизма» изоҳ берди

Қайд этилишича, ушбу ҳолат «2-Автобус саройи» филиали тасарруфидаги, сарой рақами 407-бўлган «МАН» русумли,  80-сонли «Жанубий вокзал – M.Юсуф кўчаси» автобус йўналишида кузатилган.

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ автобус саройи филиалларида белгиланган тартибга асосан, барча автобуслар йўналишдан қайтганидан сўнг уларнинг санитар ва техник ҳолатлари текширилиб, ҳар куни ювиб-тозалаш ишлари олиб борилади. Эрта тонгда навбатчи механик томонидан текширув ўтказилиб, техник соз ва санитар ҳолати тоза бўлган автбуслар йўналишга чиқарилади.

Шу муносабат билан, 24 январь куни «2-автобус саройи» филиали навбатчи механиклари SH.B, И.И ва Sh.Blar ўз хизмат вазифасига совуққонлик билан қараб, санитар ҳолати талаб даражасида бўлмаган сарой рақами 407-бўлган, 80-сонли автобусни йўналишга чиқаргани учун, ушбу навбатчи механикларга ўртача ойлик маошининг 20%и миқдорида жарима жазоси қўлланилди.

Ушбу ҳолатни тезкорлик билан бартараф этиш мақсадида, сарой рақами 407-бўлган мазкур 80-сонли автобус «2-Автобус саройи» филиалига қайтганидан сўнг масъул ходимлар томонидан тозаланиб, санитар ҳолати тартибга келтирилганлигини ҳамда ҳозирда йўналишда тоза, озода ҳолатда йўловчиларга хизмат кўрсатаётганлиги маълум қилинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Инсон ҳуқуқларига асосланган ёндашувни бюджет сиёсатига жорий этиш

Тошкент шаҳрида 6 апрель куни «Инсон ҳуқуқларига асосланган ёндашув: иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар ҳамда соғлом атроф-муҳит ҳуқуқини бюджетлаштириш»...

Больше похожих статей