- Advertisement -
Қишлоқ хўжалиги махсулотида чорвачилик ҳажми 206 трлн сўмни (улуши 52%) ташкил этиб, 2022 йилга нисбатан 110 фоиз ўсишга эришилди, — деди Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси бошқарма бошлиғи Алишер Сафаров
Чорвачиликни ривожлантириш учун қилинган ишлар:
🔸Халқаро молия институтларидан 240 млн доллар маблағлар жалб қилинди ва 565 та янги чорвачилик субъектлари ташкил қилинди.
🔸Наслчиликни ривожлантириш мақсадида 2,5 млн бош сигир ва таналар сунъий уруғлантирилди.
🔸Наслчилик хўжаликлари сони 1 604 тага етди ва улар йилига 50-60 минг бош наслли ғунажинлар етиштириб берилиб, насли яхшиланган қорамоллар улуши 72 %га етказилди.