14.3 C
Узбекистан
Пятница, 19 сентября, 2025

Тошкентда такси ҳайдовчисини ўлдирган 24 ёшли йигит 18 йилга қамалди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,780участниковПодписаться
- Advertisement -

Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида таксичини ўлдирган 24 ёшли судланувчига ҳукм ўқилди. 

Маълум қилинишича, қотиллик 2023 йилнинг 21 август куни соат 22:00 ларда Мирзо Улуғбек туманининг “Феруза” маҳалласида содир бўлган. 

23 ёшли марҳум ҳайдовчи Т.Б. ўнинг «Malibu-2» автомашинасида «Yandex Gо» интернет иловаси орқали такси хизматини кўрсатиб тирикчилик қилиб юрган. 

Қотил такси чақириб, ҳайдовчининг ёнидаги пули ва қимматбаҳо буюмларини ўзлаштиришни кўзлаган. Бироқ воқеа жойига бошқа машинанинг келиб тўхтагани туфайли ниятини якунига етказолмаган йигит воқеа жойидан қочиб кетган. 

Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан ҳайдовчи оғир тан жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган.

Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди судьяси Фозил Абдушукуров раислигидаги судлов ҳайъати қотиллик жиноятини содир этгани айтилган судланувчини Жиноят кодексининг 97-моддаси “в”, “ж”, “и” бандлари (тамагирлик ниятида айбдорга аён бўлган ожиз аҳволдаги шахсни  ўта шафқатсизлик билан ўлдириш) 164-моддаси 3-қисми “г” банди (баданга оғир шикаст етказган ҳолда босқинчилик қилиш) банди билан айбдор деб топиб, уни 18 йилга озодликдан маҳрум қилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда 7,5 миллион киши камбағалликдан чиқарилди

Президент Шавкат Мирзиёев Наманганда ўтаётган “Камбағалликдан фаровонлик сари” халқаро форумининг очилишида нутқ сўзлаб, камбағалликка қарши курашда Ўзбекистон босиб ўтган...

Больше похожих статей

×