13.7 C
Узбекистан
Среда, 14 января, 2026

2024 йилда Мисрдан Ўзбекистонга гепатитга қарши 4,2 млн долларлик препаратлар олиб келинади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,320участниковПодписаться
- Advertisement -

Давлатимиз раҳбарининг гепатит С га чалинган беморларни 100 фоиз даволаш бўйича ташаббуси ижроси доирасида дори воситаларининг Мисрдан келиши 2024 йилда ҳам давом этади.

Хусусан, Миср ҳукумати томонидан 2025 йилга қадар умумий қиймати 4,2 миллион долларлик жами 800 минг дона касалликнинг С турига қарши “Даклатасвир” ва “Софосбувир” ҳамда В турига қарши “Энтекавир” препаратлари беғараз ёрдам сифатида берилиши бўйича келишувга эришилган.

Ҳозирга қадар умумий қиймати 696 минг АҚШ долларига тенг мазкур дори воситалари мамлакатимизга босқичма-босқич юборилди.

Куни кеча Миср ҳукумати томонидан инсонпарварлик ёрдами сифатида ажратилган “Sofosbuvir-400mg“ дори воситаси етказиб берилди. 6720 донадан иборат ушбу препаратлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан шифоталаб беморларга тақсимланади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги

Ҳурматли аскар ва сержантлар, офицер ва генераллар! Муҳтарам Қуролли Кучларимиз фахрийлари! Қадрли ватандошлар! Аввало, сиз, азизларни, кўп миллатли бутун халқимизни Ўзбекистон Республикаси...

Больше похожих статей

×